Россия Мариуполдаги заводда гуманитар коридор очганини эълон қилди

Россиянинг Мудофаа вазирлиги Украинанинг Мариупол шаҳридаги «Азовсталь» заводи яқинида қамалда қолган аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлак очганини маълум қилди. Бу ҳақдаги маълумот вазирлик сайтида эълон қилинган.
Унда айтилишича, коридор Москва вақти билан соат 14:00 (Тошкент вақти билан 16:00) да ишлай бошлайди, шу вақтдан бошлаб Россия аскарлари ўт очишни бир томонлама тўхтатади.
Азов денгизи соҳилидаги шаҳарнинг деярли барча ҳудуди рус қўшинлари томонидан ишғол қилинган. Ушбу завод ҳудудида қолган украин аскарлари қаршилик кўрсатишда давом этиб, бутунлай қамалда қолди. Россия аскарлари заводга тез-тез ҳужумлар уюштириб турибди.
Украинанинг расмий ҳукумати завод олдидаги лабиринтли туннелларда мингдан ортиқ тинч аҳоли бошпана топганини айтиб келади. Киев уларни эвакуация қилиш учун Россияга бир неча бор хавфсиз йўл таклиф қилган. Ушбу ҳаракатлардан ҳозирча натижа чиқмади.
Россия президенти Владимир Путин 21-апрелда мудофаа вазири Сергей Шойгуга Мариуполдаги “Азовсталь” заводига ҳужумни тўхтатиш ва рус қўшинлари ҳаётини сақлаб қолиш учун қамал қилишни буюрди. Мудофаа вазирлигининг билдиришича, заводдаги украина аскарларининг ўққа тутилиши тўхтатилганини эълон қилгани билан ҳужумлар давом этмоқда.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонликлар энди россияда таксичилик қила олмайди

Россия давлат Думасида иккинчи марта ўқилишда қабул қилинган қонунга кўра, бундан буён Россияда чет эл капиталига ёки чет эл капитали билан шерикликда аҳолига такси ...

Украинада икки рус аскари узоқ муддатга озодликдан маҳрум бўлди

Украина суди икки нафар россиялик асирнинг ҳар бирини 11 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Улар Рус босқинининг биринчи куни, 24-февралда Харьков вилоятидаги тинч аҳоли ...

Ўзбекистон фуқароси россияда ҳаракатланаётдан поезддан сакради

Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида тушиб қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан сакради. Бу ҳақда Оренбург вилояти прокуратурасига таяниб “Спутник” хабар қилди. Қайд ...