Россия 40 нафар немис дипломатини чиқариб юборишини эълон қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг россиялик дипломатларни чиқариб юборишига жавобан 40 нафар немис дипломатини чиқариб юборишини маълум қилди. Бу ҳақдаги маълумот вазирлик сайтида эълон қилинди.
Хабарда Германиянинг Россиядаги элчиси Геза Андреас фон Геирнинг вазирликка чақирилгани ва Берлиннинг россиялик дипломатларни чиқариб юбориш қарори “дўстона муносабатга зид” қадам бўлгани айтилган.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Кремл қўшни Украинадаги уруш муносабати билан 40 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборганини 4-апрелда эълон қилган.
Москва Украинага бостириб кирганидан бери Европа давлатлари Россия элчихонасининг 300 га яқин ходимини чиқариб юборган. Бунга жавобан Кремл Европа Иттифоқининг бир қатор давлатларининг дипломатларни чиқариб юборди.
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий ҳужуми 24-февралда бошланган. Россия қўшинлари ҳарбий иншоотлардан ташқари фуқаролик инфратузилмасига, нефт базаларига, ёқилғи қуйиш шохобчаларига, черковлар, мактаблар ва касалхоналарга ҳам ҳужум қилмоқда. Уйлар артиллерия ва баллистик ракеталар билан ўққа тутилмоқда.
Россия Украина ҳудудини босиб олиш нияти йўқлигини айтиб, буни “махсус операция” деб атади. Киев буни агрессия деб атайди.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шереметьевода ёнган самолётдаги 78 кишидан 37 нафари тирик қолган

Россия тергов қўмитаси томонидан хабар қилинишича, Шереметьево аэропортига қўниш чоғида ёниб кетган Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолётида бўлганлардан 37 киши тирик ...

Вашингтон билан москва элчихоналарини ёпмаслиги керак

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Вашингтон билан Москва ўртасидаги муносабатлар “яқин келажакда” яхшиланишига шубҳа қилишини билдирди. Икки давлат ўртасидаги ...

Москвадаги норозилик намойишига 50 мингдан зиёд киши йиғилди

Москванинг ададемик Сахаров шоҳ кўчасида рухсат берилган акцияга 50 мингдан зиёд киши йиғилди. Бу ҳақда “Газета.уз” сайти ёзмоқда. Келишилган митингдан сўнг Москва марказида ...