Назарбоев номини Конституцияга киритиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича ишчи гуруҳ конституцияга собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг “мустақил Қозоғистоннинг асосчиси” мақомини киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда махсус брифингда ишчи гуруҳ аъзоси Эрмек Абдрасулов маълум қилди.
Абдрасулов буни “Биринчи президент мамлакат қурилиши йўлида улкан ишларни амалга оширгани билан изоҳлаб, бунга бутун дунё гувоҳ бўлаётганини”, айтди.
Бу ташаббус Қозоғистондаги бир қатор ҳуқуқшунослар томонидан танқид қилинди. Конституциявий ҳуқуқшунос Акиф Сулаймонов конституция қозоқ давлатчилигининг узоқ тарихга эга эканини, шунингдек Қозоғистон Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақилликка эришганини айтади. Шунинг учун Назарбоев Қозоғистон асосчиси ҳисобланмаслигини билдирди.
Қозоғистон конституциясига 2017-йилда киритилган ўзгартиришларда биринчи президент – элбоши мақоми берилган. Айрим маҳаллий ҳуқуқшунослар конституциянинг 1995-йилги таҳририга қайтишни талаб қилишади, унда бу мақом кўзда тутилмаган.
Қонли январь воқеаларидан кейин Назарбоевнинг кўплаб яқин одамлари истеъфога чиқди. Назарбоевнинг катта акаси Қайрат Сатибалди ва унинг собиқ қайниси Қайрат Бўранбаев айни дамда пул ювишда айбланиб қамоқда. Собиқ президентнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева депутатлик мандатини топшириб берган.
Таҳлилчилар назарида Қозоғистондаги Назарбоев клани январь воқеаларидан кейин заифлашган, президент Қосим-Жомарт Токаевнинг таъсири кучайган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдулла ариповнинг ўринбосари нодир отажонов президент администрациясига ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов президент администрациясига ўтказилди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz ахборот манбаси тасдиқлади. Фото: Халқаро ...

Флешмоб давом этади. яна 6 киши тош кўтариб турди

27 октябрь куни интернетдаги бош мавзу Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида ҳокимлик амалдорлари, маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли ва икки фермер ариқда  тиззасигача ...

«унутмайлик ва бошқа ҳеч қачон қайтарилишига йўл қўймайлик»

Болалигимдан тарих билан қизиқаман. Аммо Ўзбекистоннинг 19- ва 20-аср бошларидаги тарихини яхши билмайман. Нега десангиз у вақтлар тарихини ўқисам юрагим қон бўлиб кетади, ...