Жаҳон бозорида ўсимлик ёғининг тақчиллиги кучаймоқда. Бунга Россия ва Украина ўртасидаги қуролли можаро сабаб бўлмоқда. Бу мамлакатлар ушбу маҳсулотнинг етказиб беришда жаҳон экспортидаги 75% ни ташкил қилади. Можародан кейин етказиб бериш тўхтаб қолган. Европа мойли ўсимликлар ишлаб чиқариш ассоциацияси маълумотларига кўра, Ғарб давлатларида заҳиралар камайиб бормоқда.

Шу сабабли бир қатор Европа давлатлари суюқ мой савдосини чеклашни бошлади. Дунёдаги ресторан бизнеси ҳам тўхтаб қолган. Уюшма одамларни соя, пальма ва колза ёғини истеъмол қилишга ундайди.