«Қўқон – 1912»: йиллик мавсумдаги илк мағлубият…

 

футболистлар Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги «Шарқ» минтақаси пешқадамларидан бири ҳисобланган Қўқоннинг «Қўқон-1912» футбол клуби 2014 йилги мавсум расмий учрашувларида илк бор мағлуб бўлди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

 Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 9-тур учрашувлари доирасида Тошкентда «Оқтепа»  меҳмони   бўлган «Қўқон-1912»  1:2  ҳисобида имкониятни бой берган.  Ўйин 15 май, пайшанба куни ўтказилган. 325 нафар томошабин томонидан кузатиб борилган ўйинда ҳисоб қўқонлик футболчилар томонидан очилган, бироқ ўйиннинг сўнгги дақиқасида «Оқтепа» футболчилари ғалаба тўпини уришга муваффақ бўлишган.

Учрашувнинг асосий вақти якунланишига 10 дақиқа қолганида «Қўқон-1912»нинг асосий марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланган Хуршид Узоқбоев иккинчи огоҳлантиришдан сўнг майдондан четлатилган.

Ушбу мағлубиятдан сўнг очколар сони 18талигича қолган «Қўқон-1912» Ўзбекистон Биринчилиги «Шарқ» минтақасида учинчи ўринда бормоқда. Очколари сонини 19тага етказган «Оқтепа» ҳамда Уйчининг «Хотира-79» жамоалари баробар пешқадам бўлиб туришибди.

«Қўқон-1912» йиллик мавсум бошланганидан бери ҳали бирорта ўйинда мағлубиятга учрамаган эди.  Ўзбекистон Биринчилиги доирасидаги дастлабки саккиз учрашувнинг бештасида ғалаба қозониб, учтасида дуранг ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Жамоа ўтган ҳафта «Пахтакор»га қарши ўз майдонида кечган Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал дастлабки ўйинида ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Игнатий нестеров допинг сабабли футболдан четлатилди

Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клуби дарвозабони Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол ...

Ўзбекистон мтж март ойидаги халқаро турнирда уругвай ва бошқа жамоалар билан ўйнайди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бўлажак ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш мақсадида бир қатор ...

Осиё кубоги. жанубий корея – хитой 2:0

Осиё Кубогининг 3-тури доирасидаги Жанубий Корея - Хитой учрашуви ўтказилди. 13-дақиқада Хванг Уи Жо пенальтидан унумли фойдаланди. 51-дақиқада Ким Мин-Жае ҳисобни 2:0га ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400