Россия хоккей бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Россияни ЖЧ-2023 мезбонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Федерация кенгаши 26-апрелда Цюрихда бўлиб ўтган йиғилишда шундай қарор қабул қилди. Сабаби хавфсизлик билан боғлиқ дея изоҳланган.
Кенгаш аввалига ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Омск ва Новосибирскдан бошқа жойга кўчиришга қарор қилган. Ўтган ой федерация Украинадаги урушга жавобан Россия ва Беларусни бу йилги жаҳон чемпионатидан четлатган эди.
ЖЧ-2023 ўтказиладиган жой келаси ойда Финляндияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида аниқланади.
Россия Украинага бостириб кирганидан бери кўплаб россиялик спортчилар жаҳон мусобақаларида иштирок этишдан четлаштирилди.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин мигрантларга қарши чораларни кучайтиришни талаб қилди

Россия президенти Владимир Путин 17-февраль куни Ички ишлар вазирлиги  йиғилишида Россия қонунчилигини бузган мигрантларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриш, жумладан, депортация ...

Украинада ҳалок бўлган рус аскарларнинг рўйхати сир сақланади

Россия суди Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар рўйхатини давлат сири деб эълон қилди. Светлогорск шаҳрининг судининг қарори билан Псковнинг 60.RU газетаси сайтида чоп ...

Россияда владимир путинга “қабр тоши” қўйган яна бир активист ҳибсга олинди

12 март куни Набережние Челни шаҳар суди Владимир Путинга «қабр тоши» қўйилган акцияда иштирок этган фаоллардан яна бир — 32 ёшли Николай Переседовни ҳибсга олди. Бу ҳақда ...