Лукашенко Украинадаги уруш узоққа чўзилганини айтди

Беларуснинг авторитар етакчиси Александр Лукашенко Россиянинг Украинага бостириб киришини яна бир бор қўллаб-қувватлашини айтиб, бу кутилмаган ҳодиса бўлаётганини айтди. Бу ҳақда у пайшанба куни Associated Press (AP) агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Тўғрисини айтсам, бу операция бунчалик узоқ давом этади деб ўйламагандим. Руслар режалаштирганидек кетади деб айта олмайман, мавзуга унчалик киришмадим. Мен ўзимни шундай ҳис қиляпман”, деди Лукашенко.

Беларус президенти қўшни давлатдаги урушни тугатишга қўлидан келган ҳаракатини қилаётганини қўшимча қилди. У шунингдек, Украина ҳудудида ядро қуролидан фойдаланишга қарши эканини айтиб, Россия президенти Владимир Путиннинг бундай режаси бор-йўқлигини билмаслигини билдирди.

AP агентлигининг ёзишича, у Украинадаги воқеаларни нафақат Россия айтганидек, “махсус ҳарбий операция”, балки “уруш” ҳам деб атаган.

Александр Лукашенко аввалги интервьюларида “Россия ҳужумини Киевнинг ўзи қўзғатган”, деб айтган эди. У, шунингдек, “Россия Украинага бостириб кирса, бу уруш икки-уч кундан кейин тугашини”, ҳам айтган эди.

Россия Украина учун “махсус операция” деб атаган уруш икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Москва 24-февралда кенг кўламли ҳужум бошлади. Айни пайтда рус қўшинлари Украина жануби ва шарқий қисмининг катта қисмини эгаллаб олган. Киев, Чернигов ва бошқа шимолий ҳудудлардан ортга чекинди.

Россия қўшинлари Украинага Белоруссиядан ҳам бостириб кирган. Урушдан олдин улар Беларус қўшинлари билан машғулотларда қатнашган. Минск расмийлари уларнинг аскарлари ҳужумда иштирок этмаганини айтиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Канада билан дания тарихдаги «энг тинч уруш»га нуқта қўйди

Оттавада Канада ва Дания ташқи ишлар вазирлари Мелани Жоли билан Йеппе Кофод Шимолий Муз океанидаги Ханс оролини бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Дания ташқи ...

Бурятияда аёллар эрларини урушдан қайтаришларини талаб қилишди

Бурятияда ҳарбийларнинг рафиқалари республика раҳбари Алексей Циденовга видеомурожаат йўллаб, эрларини уйларига қайтаришни талаб қилишди. Мурожаатномани йўллаганлардан бири ...

Украина беларус билан чегарасида аскарлар кўпайганини айтмоқда

Украина Белоруссия билан чегарасида аскарлар сони ортгани ва ҳарбий фаоллик кучайгани ҳақида огоҳлантирди. Мамлакатнинг қуролли кучлари Бош штаби Беларус армияси Украина ...