Игорь Конашенков Украинада жуда кўп миқдорда қурол-яроғ йўқ қилинганини билдирди

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков Украинанинг Харьков вилоятидаги Богодухов станцияси яқинида АҚШ ва Европадан Украинага жўнатилган кўп сонли қурол-яроғ йўқ қилинганини маълум қилди.

Конашенков Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳарбий амалиётлари ҳақида маълумот берди.

Россия армиясининг Украинадаги ҳужумларини давом эттирганлигини маълум қилган Конашенков ҳаво орқали юқори аниқликдаги ракеталардан берилган зарбалар Донецкдаги Бахмут аҳоли пункти яқинида ҳарбий қисмлар ва техник воситалар тўпланган 5 ҳудуд ва ўқ-дорилар омборига отилганлигини айтди.

 Россия ҳаво орқали ҳарбий тактик қисмларининг кечаси Украинанинг 18 ҳарбий объектига ҳужум қилганлигини маълум қилган Конашенков, Харьков вилоятида 2 та қўмондонлик маркази, Одесса вилоятида эса 3 та ўқ-дори ва ёнилғи омбори йўқ қилинганини билдирди.

Конашенковнинг айтишича, Харьков вилоятидаги Богодухов темир йўл вокзали яқинида АҚШ ва Европадан юборилган кўплаб ҳарбий ва техник қуроллар йўқ қилинган.

280 нафар Украина қуролли кучлари ҳалок бўлганини, 48 та ҳарбий машина йўқ қилинганини қайд этган Конашенков, ракета ва артиллерия бўлинмаларининг 44 та қўмондонлик маркази билан 196 та мустаҳкамланган позициясини йўқ қилганини қайд этди.

Конашенков, Россия ҳаво мудофаа тизимларининг тунда Харьков, Херсон, Донецк ва Николаев вилоятларида 13 та Украина дронини уриб туширганини, уларнинг йўқ қилинганини қайд этди. Конашенков: “Ҳозиргача 152 та самолёт, 112 та вертолёт, 762 та учувчисиз учиш аппарати, 295 та ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими, 2 895 та танк ва зирҳли техника, 333 та кўп баррелли ракета мосламалари, 1364 та гаубица ва миномётлар, 2716 та армия махсус кучларига тегишли ускуналар вайрон бўлди “, деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тадбиркорларни текширишдан олдин прокуратура билан келишилади

  Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом Адлия ...

Олий суд гулнора каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди

25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ...

Ўзбекистонда маҳкумларга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилади

Сайловлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган Қонун (ЎРҚ-563, 04.09.2019 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий Ахборот канали ёзмоқда. Қонун ...