Миллиардер Усмонов Европа Иттифоқи санкцияларига қарши судга мурожаат қилди

Асли ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига тушгани учун Европа судига мурожаат қилгани маълум бўлди. У ўз аризасини 29-апрелда топширган.

Суд матбуот хизмати хабарига кўра, «Металлоинвест» компанияси асосчиси ўзига нисбатан қўйилган чекловларни бекор қилишни ва суд қарори чиқмагунча уларга риоя қилмасликни талаб қилди.

Усмонов санкцияларга Россия Украинага бостириб кирганидан тўрт кун ўтиб, 28-февралда дуч келган. Бундан ташқари яна бир қанча россиялик тадбиркорлар қора рўйхатга киритилган.

АҚШ ҳукумати тадбиркорни санкциялар рўйхатига киритган бўлса-да, 4 мартда АҚШ молия вазирлиги миллиардернинг компанияларини санкциялардан озод қилишга қарор қабул қилган.

Апрелда Кипр Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловани ушбу мамлакатнинг паспортидан маҳрум қилиши ҳақида хабар берилган. 13-апрелда Британия ҳам санкциялар рўйхатини кенгайтириб, миллиардернинг икки синглисини ҳам унга киритган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қудаси Усмонов сўнгги пайтларда Тошкент ва Москва ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликда муҳим рол ўйнаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пахта теримидан даромад қилиш мумкинми?

Пахта йиғим-терими қишлоқ хўжалигидаги энг бошоғриқ масала. Чунки ҳосил ҳалиям бизда классик усулда, қўлда терилади. Пахта териш машиналари далада номигагина кўриниш беради, ...

Ёшларга муваффақиятли кишилардан ноодатий маслаҳатлар

Лайфхакер ўз ишининг ҳақиқий усталари томонидан берилган ноодатий маслаҳатлар билан бўлишди. (more…)

Шодиевнинг лондондаги қизи қандай бизнес юритади?

Ўзбекистонлик миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг қизи ўзининг янги бизнес ғояси билан британ матбуоти назарига тушди. (more…)