Варшавада норозилик сифатида Россия элчисига қизил рангли бўёқ сепишди

9-май куни Варшавада Россия элчисига ҳужум уюштирилди. Сергей Андреев Қизил Армия аскарлари ёдгорлиги пойига гул қўяр экан, Украина байроғини кўтарган бир неча киши «фашистлар» дея ҳайқириб, унинг ва унинг атрофидагиларнинг устига қизил бўёқ сепдилар. Ўша дақиқаларни тасвирга олган бир қанча манбалар видеони эълон қилди.

Андреев жиддий жароҳат олмаганини, бунга элчихона норозилик билдиришини айтди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова “неонацизмнинг мухлислари яна бир бор ўзларининг ҳақиқий қиёфаларини кўрсатишди”, “Ғарб фашизмни қайта тиклаш йўлига ўтди”, дея изоҳ берди.

Польша Россиянинг Украинага бостириб киришига нисбатан кескин позицияни эгаллаб келмоқда. Уруш бошланганидан бери 3 миллиондан ортиқ украиналик қочқин мамлакатда жон сақлаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон президенти россия мукофотини олишдан бош тортди

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг матбуот хизмати Қозоғистон президенти Россиянинг Александр Невский номидаги орденидан воз кечганини маълум қилди. Матбуот котиби Руслан Желдибайнинг ...

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин ватанига қайтди

Бир миллиондан ортиқ украиналик қочқин уйларига қайтди, деди мамлакатнинг Британиядаги элчиси Вадим Пристаико 19-май куни Британия парламентида. Унинг сўзларига кўра, ...

Будапешт россия гази учун пулни рублда тўлашга тайёрлигини билдирди

Венгрия Москванинг газ ҳақини рублда тўлаш талабига рози бўлди. Бош вазир Виктор Орбан Россия нефти ва газига қарши санкциялар ва Венгрия орқали Украинага Ғарб ...