Украинадаги урушда 25 минг 650 нафар рус аскари ҳалок бўлди

Украина Бош штабининг маълум қилишича, Россиянинг 25 650 аскари, 199 самолёти, 158 вертолёти ва 1145 танки йўқ қилинган.

Украина Бош штаб бошқармаси Россия армиясининг 24-февралдан 9-майгача Украинага бостириб кирган рус армиясининг сўнгги 24 соат ичида яна 150 аскаридан айрилганини эълон қилди.

 Маълумотда «Россия армияси жами 25 650 аскаридан айрилган. 199 самолёт, 158 вертолёт, 1145 танк, 2764 зирҳли техника, 513 тўп, 185 ракета тизими ва 87 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими йўқ қилинди», – деб ёзилган.

 Россия кучлари, шунингдек, 1970 та машина, 12 та кема билан қайиқ ҳамда 377 та учувчисиз учиш аппаратидан айрилди.

 Россия Мудофаа вазирлиги 25 март куни эълон қилган баёнотда Украинада 1351 аскар ҳалок бўлганини маълум қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украин қочқинлари сони 400 мингга яқинлади

Россиянинг 24-февралдаги қуролли ҳужумидан кейин мамлакатни тарк этган украиналиклар сони 400 мингга етди. Бу маълумотни БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлиги маълум ...

Киев: россия 30 мингдан ортиқ аскаридан айрилди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби 30-май куни тарқатган баёнотида Россиянинг ҳарбий йўқотишлари 30 300 нафарга етганини маълум қилди. Киев улар орасида қурбонлар, ярадорлар ...

Байден ақш россиягача етиб борадиган ракеталарни украинага бера олмаслигини билдирди

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Украинага узоқ масофали ракеталарни етказиб бера олмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. «Биз Россияга зарба бера ...