Россиянинг Украинада узоқ муддатли уруш режаси бор

АҚШ разведкасининг маълумотларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўриб, Донбассдан ташқари мақсадларига эришишга ҳали ҳам умид қилмоқда.

Бу ҳақда 10-майда Сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитасининг жаҳондаги таҳдидларни муҳокама қилиш бўйича йиғилишида АҚШ Миллий разведка хизмати директори Эврил Хэйнс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, яқин ойларда урушнинг траекториясини олдиндан таҳмин қилиш мумкин бўлмаётгани учун, вазият янада кескилаши мумкинлигини, Путиннинг ҳарбий ҳаракатларни Украинанинг шарқида жамлаш ҳақидаги қарори вақтинчалик характерга эга бўлиши мумкин.

Россия Украинага қилинган ҳужумни “махсус операция” деб атамоқда. Халқаро ҳамжамият Россияни тажовузкорликда айблаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Трамп: путин ўзгарибди, мен уни украинага ҳужум қилади деб ўйламагандим

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага ҳужумидан ҳайратда эканлигини билдирди. У Россия президенти Путиннинг Украина чегарасига қўшинларини тўплашини ...

Ироқдаги ақш базасига ракета ҳужуми уюштирилди

Ироқнинг Анбар мухофазасидаги АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди. Ҳаво базасига бешта ракета отилган. База атрофига тушган ракеталарнинг зиён келтиргани ҳақида ...

Россия: «ҳудудимизни ҳам, пулимизни ҳам қайтариб оламиз»

Кеча Россия Федерацияси Давлат Думасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Давлат Думасининг спикери Вячеслав Володин Россия хорижда блокланган пулларни қайтариб ...