Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон ўз рафиқасини ноқонуний ишга олгани учун тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда BMF телеканали хабар берди.
Шунингдек унинг рафиқаси Пенелопа Фийон икки йиллик шартли жазога ҳукм қилинди.
Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон парламентнинг қуйи палатаси депутати бўлган пайтида, рафиқасини ўзининг ёрдамчиси дея рўйхатдан ўтказиб, ноқонуний маош олиб турган. Бу ҳаракат давлатга 500 минг евро зарар келтирган.
Франсуа Фийон 2007-йилдан 2012-йилгача Франциянинг вазирлар маҳкамасининг раиси бўлган.
Фийон 2016—2017-йиллардаги президентлик сайловларида иштирок этиб, ўша вақтда у фаворитлардан бири бўлган эди. Бироқ юқоридаги айбловлар туфайли у савловдан четлатилган.
Париж суди уни 2021-йилда рафиқасини ишга олишини ноқонуний деб топиб, уни беш йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ энди уни суд тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди, Франсуа Фийон эса бир йилини қамоқда ўтказади.