Siemens Россия бозорини тарк этишини эълон қилди

Германиянинг Siemens корпорацияси Украинадаги уруш туфайли Россияни тарк этишини маълум қилди. Компания матбуот хизмати ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятни тўхтатиш бўйича ишлар бошланганини маълум қилди. Аввалроқ Siemens ўз маҳсулотларини Россия ва Беларус бозорларига етказиб беришни тўхтатишга қарор қилган эди.

“Биз урушни қоралаймиз ва Россияда ишлаб чиқаришни тўхтатишга қарор қилдик. Бу осон қарор бўлгани йўқ. Биз ходимларимиз ҳақида қайғуришимиз керак, 170 йилдан бери ишлаб келаётган бозорда ўз мижозларимиз бор”, – дейди компаниянинг президенти Роланд Буш.

Электроника ва маиший техникадан ташқари Siemens Россия компанияси билан электр поездлари ва юк поездларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш бўйича ҳамкорлик қилиб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» ўзбекистонга қайтарилди

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Хабар.уз» нашри «CA-News»га таяниб хабар бермоқда. Хитой фуқаросига ...

Ғийбатчи, ишёқмаслар маконидаги маразлар эканмиз!

Stress. (Дардлари оламга сиғмас устознинг ҳеч кимга айтолмайдиган аламли кечинмалари) Иложи бўлса, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Аваз ...

5 доллар машмашаси

Биз ӯзбеклар ниҳоятда содда халқмиз, биз ниҳоятда ишонувчан халқмиз, биз ниҳоятда сабр-бардошли халқмиз, биз шукроналикка ҳаддан ташқари ружу қӯйган халқмиз ва аччиқ бӯлса ...