Словениянинг Кочевже шаҳридаги кимё заводида юз берган портлаш оқибатида 20 киши жароҳат олди. Яраланганлар пойтахт Люблянадаги шифохонага етказилди.
Кочевже шаҳрининг мэри Владимир Пребилич раҳбарларнинг ҳудудда иш олиб бораётганини, шунингдек минтақадаги аҳолига “деразаларини ёпиб, кўчага чиқмаслик” ҳақида огоҳлантирганини маълум қилди.