Эрдўғон Финляндия билан Швециянинг НАТОга қўшилишига қаршилигини билдирди

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти аъзоси – Туркиянинг президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Финляндия билан Швециянинг ташкилотга қарши эканлигини, уларнинг аризасига нуқта қўйишини айтди. У бу ҳақдаги фикрини 13-май куни эълон қилиб, “бу давлатлар кўплаб террорчи ташкилотларининг ватанига айлангани” билан тушунтирди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Финляндия ва Швециянинг аъзо бўлиши тарафдори эмаслигини айтди.

Туркия ҳукумати Швеция ва бошқа Ғарб давлатларини Анқара террорчи деб ҳисоблаган, айниқса курд гуруҳларига бошпана беришда айблаб келади. Эрдўғон ўзининг рақиби, дин арбоби Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларини ҳам киритганлиги учун кўплаб давлатларни айблаб келади.

У жума куни Истанбулдаги масжидда қилган чиқишида “гуленчилар 2016-йилда давлат тўнтариши уюштиришга уринганини” таъкидлаб, унинг маъмурияти ўн минглаб одамларни ҳибсга олганини айтди.

Гулен ва унинг тарафдорлари бу айбловларни рад этиб келишмоқда.

Россиянинг Украинага бостириб киргани туфайли Швеция ва Финляндия ҳам НАТОга киришга ҳаракат қилмоқда. Илгари нейтрал позицияда бўлган икки давлат 15-май куни альянсга қўшилиш учун ариза топшириши кутилаётган эди.

НАТО (Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти) 1949-йилда АҚШ ва Европани Совет Иттифоқи таъсиридан ҳимоя қилиш учун ташкил этилган. Дастлаб у 12 давлатни ўз ичига олган бўлса, ҳозирда 30 та давлат, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция ва Германияни ўз ичига олади. Туркия ташкилотга 1952-йилда аъзо бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Греция хавфсизлик кучлари муҳожирларга пластик ўқ отди

Грециянинг хавфсизлик кучлари Европа чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган икки ноқонуний афғон муҳожирини пластик ўқ билан яралади. Хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга ...

Россияда бензин нархи туша бошлади

Россиянинг айрим ҳудудларида бензин нархи пасайишни бошлади. Бу ёқилғининг улгуржи нархининг тушиши билан боғлиқ. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди. “Февраль ойи охиридан ...

Навальний россияликларни украина билан урушга қарши туришга чақирди

Қамоқдаги россиялик мухолифати сиёсатчи Алексей Навальний фуқароларни норозиликка чиқишга ва Украина билан урушга қаршилик билдиришга чақирди. Баёнот унинг номидан 2 март ...