Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар

Латвия Россиянинг 102 нафар фуқаросининг мамлакатга киришини чексиз муддатга тақиқлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич Twitter даги саҳифасида ёзди.

Латвия ТИВ сайтида тақиқларга дуч келганлар асосан Россия президентининг Украинага бостириб кириши ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаган маданият арбоблари эканлиги ёзилмоқда.

“Латвия учун ёқимсиз бўлган шахслар рўйхатига кирганлар Россиянинг Украинадаги тажовузкорлигини яққол оқламоқда”, — дейилади баёнотда. “Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар, шунинг учун бундай одамларни Латвияга киритиш тақиқланади”.

Латвиянинг қора рўйхатига актёрлар Василий Ливанов, Николай Бурляев, Александр Панкратов-Черний, Борис Галкин, Александр Пашутин, Игорь Петренко ҳамда режиссёрлар Юрий Кара ва Николай Лебедев қирган.

 Латвия ҳукумати 9-майда россиялик артистлар Филипп Киркоров, Евгений Петросян, Владимир Винокур ва Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси раҳбари Ирина Винер-Усмонованинг мамлакатга киришини тақиқлади. Март ойида ҳудди шундай қарор Тимати номи билан машҳур Тимур Юнусов, қўшиқчи Юлия Чичерина ҳамда актёрлар Михаил Боярский, Сергей Безруков, Игорь Угольников ва Мария Шукшиналарга нисбатан қабул қилинган эди.

Латвия парламенти 12 майда Россия билан Совет ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича келишувни бир томонлама бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини икки ўқишда маъқуллаган эди. Сеймнинг (парламент) ушбу қарори Совет армиясининг Ригадаги мажмуасини бузиб юборишга йўл очди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зеленский: украина жангларда кунига 60-100 аскаридан айрилмоқда

Украина қуролли тўқнашувларда ҳар куни 60 дан 100 гача аскарини йўқотмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Американинг Newsmax интернет нашрига берган ...

Боррель россияни айблади

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва ҳавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Жосеп Боррель халқаро савдода ғалла етишмаслигида Россияни айблади. Боррелль ижтимоий тармоқ орқали ...

Екатеринбургда тўрт нафар сурхондарёлик мигрант ёниб кетди

Ўзбекистон ТИВ қурилиш жойида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини эълон қилди. Барча вафот этганлар Сурхондарё вилоятидан бўлишган. ...