Украина ҳарбийлар сонини бир миллионга етказмоқчи

Украина мудофаа вазири Олексий Резников қуролли кучлар таркибидаги қўшинларининг сонини бир миллионга етказиб, уларни тўлиқ қуроллантириш ниятида эканини билдирди.

Мудофаа вазири Резников ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Украина халқига мурожаат қилди. У Украина халқининг Россия агрессиясига қаршилик кўрсатган жасоратини олқишлаган. Шунингдек, у Россиянинг агрессив сиёсатига қарши туриш учун ҳарбий ресурслардан фойдаланишни давом эттириш кераклигини айтган.

 У, шунингдек, Украина ҳозирда урушнинг янги босқичига кираётгани, олдинда “фавқулотда оғир кунлар” тургани ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, ҳарбийларни бир миллионга етказиб, уларни қурол-яроғ билан таъминлашга ваъда берди.

Интернетдаги очиқ манбаларга кўра, Украина қўшинлари сони 200 мингга яқин. Шунингдек захирада 250 минг аскари бор. Ҳарбий тайёргарликка эга фуқаролар сони 407 минг нафарни ташкил этади. Украина армияси дунёда 22-ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия 22-февралда Украина ҳудудига ҳужум қилган эди. Ҳозирда Россия Мариуполь шаҳрининг асосий қисмини ва Херсон ҳудудини назорат қилмоқда. Харьков шаҳри учун кураш давом этмоқда. Бундан ташқари Украина шарқидаги Донбасс ҳудудида ҳам жанглар кучайган. Ҳарбий экспертлар Украина ва Россия яқин орада тинчлик келишувига эришишига шубҳа билан қарашмоқда. Аксинча, уруш авж олишда давом этиши кутилмоқда. Айрим Ғарб етакчилари икки томонни музокара столига ўтказишга чақирган бўлса-да, Украина президенти Владимир Зеленский Россия ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетсагина музокаралар бошланишини билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ҳуқуқ” газетаси бош муҳаррири қамалди

Тожикистоннинг Суғд областида  чоп этиладиган “Ҳуқуқ” мустақил газетасининг Бош муҳаррири ва муассиси қамоқ жазосига ҳукм этилди. (more…)

Туркия қозоғистондан турк лицейлари ўқитувчиларини ватанга чиқариб юборишни талаб қилмоқда

Туркия Қозоғистондаги турк лицейларида ишловчи ўқитувчиларни диний уламо Фатхуллоҳ Гулен билан алоқадорликда айбламоқда, уларнинг паспортлари муддатини узайтиришни истамаяти ...

Ғарб билан россиянинг украина бўйича музокараларнинг учинчи босқичи ҳам муваффақиятсизликка учради

Украина чегарасида рус қўшинларининг тўплангани сабаб, вазиятни юмшатиш бўйича Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) билан Россия 13-январь куни Венада бўлиб ...