Тунис ички ишлар вазири Тавфиқ Шарафиддиннинг уйида табиий газнинг сизиб чиқиши сабабли портлаш содир бўлди.
Тунис маҳаллий матбуотига кўра, вазир соғ-омон қутулиб қолган, унинг рафиқаси эса яраланган.
Хабарда, Шарафиддиннинг уйи зарар кўргани айтилиб, турмуш ўртоғи эса Тунисдаги Бен Арус давлат касалхонасига олиб кетилгани маълум қилинди.