Ҳарбий жиноятда айбланган россиялик аскар ўз айбига иқрор бўлди

Россия аскари Вадим Шишимарин Киев судида Украинанинг Суми туманида 62 ёшли қуролсиз фуқарони ўлдирганини тан олди. Тергов маълумотларига кўра, марҳум Чупаховка қишлоғида велосипед ҳайдаб кетаётганида, бошидан ўқ узишган. Воқеа 28-февраль куни содир бўлган.

21 ёшли Шишимарин Украинада ҳарбий жиноятларда айбланган биринчи рус аскаридир. У “Уруш қонунлари ва анъаналарини бузиш” моддаси бўйича судланмоқда.

Украина хавфсизлик хизмати томонидан эълон қилинган видеода Шишимарин ўзи кетаётган конвой отишмага учрагач, бир неча киши билан бировнинг машинасини тортиб олганини айтиб берган. Сўнгра аскарлар телефонда гаплашиб, велосипед миниб кетаётган одамни кўришган. Шишмарин уни отиш ҳақида буйруқ олганини айтди.

Рус аскари қандай шароитда асирга олингани аниқ эмас. Асли иркутсклик Шишимарин Москва вилояти танк дивизиясида отряд командири эди. Агар айби исботланса, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден: «зеленский бизнинг огоҳлантиришларимизга қулоқ солмади»

Украинанинг уруш бўйича ҳамкорлари ўртасидаги таранглик кучайди. Россиянинг Украинага 24-февралда бошлаган ҳужумлари давом этаётганда, Вашингтон-Киев линиясида кескинлик ...

Украинадаги уруш: россия қўшинлари чиқиб кетган ҳудудлардаги ҳозирги вазият

Бугун Украинада уруш бошланганига 39 кун бўлди. Украина расмийларига кўра, Киев вилоятидан барча рус қўшинлари олиб чиқиб кетилган. Россия қўшинлари ташлаб кетган Киев ...

Россияда бензин нархи туша бошлади

Россиянинг айрим ҳудудларида бензин нархи пасайишни бошлади. Бу ёқилғининг улгуржи нархининг тушиши билан боғлиқ. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди. “Февраль ойи охиридан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400