Тожикистон ҳукумати Тоғли Бадахшонда аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилди

Тожикистон хавфсизлик кучлари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида аксилтеррор операцияси ўтказаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, жиноят оламининг вакиллари мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уриниб, Душанбе-Қулма автомобил йўлини ноқонуний равишда тўсиб қўйган. Шунинг учун халқнинг хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари аксилтеррор операциясини бошлаган.

 Шунингдек, Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги тартибсизликларни ташкилотчилари халқаро террорчи ташкилотлардан қурол олиб, ёлланма аскарларни ёллашда ҳам айбланмоқда.

Тожикистон расмийлари бу ҳаракатни конституцияга зид деб атаб, тартибсизликлар учун жавобгарлар қаттиқ жазоланишини қўшимча қилган.

 Эслатиб ўтамиз, 16-май куни Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруғ шаҳрида фуқаролар ҳокимиятнинг хатти-ҳаракатларига норозилик билдирган эди. Хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар бўлиб, пойтахт Душанбега олиб борадиган асосий йўлни тўсиб қўйган. Расмий маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, уч киши яраланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ислоҳот зарур

Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Ӯзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида жиддий камчиликлар мавжудлигини тан олиб, соҳани ислоҳ қилиш даркорлигини илгари сурган эди ва бу ...

Дунё оавларидан: трамп учун қўшиқлар, арабистоннинг путини ва ҳижобдаги барби (аудио)

Newsweek Эрондаги 350 киши ҳалок бўлган ва етти мингдан ортиқ одам жабрланган зилзилани “2017 йилда энг кўп қурбон келтирган зилзила” деб номлади. Кирмоншоҳ музофоти ...

Бмт украинада 2072 нафар тинч аҳоли вафот этганини маълум қилди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан бери 2072 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Улардан 169 нафари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400