Мексикада йирик туннель топилди

Мексиканинг Тихуана шаҳридан АҚШнинг Сан-Диего шаҳригача олиб борувчи наркотик моддаларини ташийдиган йирик туннель топилди.

Мексикадан Қўшма Штатларининг саноат зонасидаги омборга уланган олтита футбол майдонига тенг узун туннелни АҚШ расмийлари пайқаб қолишган.

Расмийларнинг айтишича, Тихуанадан Сан-Диегога наркотик контрабандаси линиясида рельс ва шамоллатиш тизимлари, электр таъминоти ва мустаҳкам деворлар ўрнатилган.

Туннель Сан-Диего шаҳридаги Отай Меса чегара дарвозаси яқинида аниқланган, у ерда сўнгги йигирма йил ичида ўндан ортиқ мураккаб туннеллар топилган.

Туннелнинг қанча вақтдан бери фойдаланилгани аниқланмаган. Тергов доирасида 762 килограмм кокаин, 165 килограмм мет ва 3,5 килограмм героин мусодара қилинди.

Жанубий Калифорниядан олти киши кокаин сотишда айбланиб ҳибсга олинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пенсильванияда республикачи партиясининг сенати номзодлигини меҳмет ўз ютиб чиқди

АҚШнинг Пенсильвания штатида Республикачилар партиясидан сенатга номзодликни турк кардиожарроҳ профессор доктор Меҳмет ўз ютиб олди. Унинг АҚШ Сенатидаги рақиби, ...

Вашингтон билан москва элчихоналарини ёпмаслиги керак

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Вашингтон билан Москва ўртасидаги муносабатлар “яқин келажакда” яхшиланишига шубҳа қилишини билдирди. Икки давлат ўртасидаги ...

Мексикада «агата» довули 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Мексикада “Агата” довули оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 20 киши бедарак йўқолди. Тезлиги соатига 170 километрга етган кучли шамол туфайли кўплаб уйлар вайрон бўлган. Довул ...