Москва «Азовсталда» 1700 дан ортиқ аскар таслим бўлганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Мариуполь шаҳридаги “Азовсталь” заводидан сўнгги кунда яна 771 нафар украиналик аскар таслим бўлганини маълум қилди. Шундай қилиб, “асир”ларнинг умумий сони 1730 тага етди.

Аввалроқ Халқаро Қизил Хоч қўмитаси “Азовсталь” заводидан Россия олиб чиқиб кетган Украин аскарларини рўйхатга олишни бошлаганини, “бу уларнинг жавобгарлиги ва инсонпарвар муносабатини таъминлаш учун муҳим” эканини маълум қилган.

Икки ярим ойдан кўпроқ вақтдан бери қаршилик кўрсатаётган “Азовсталь” заводидаги аскарлар 16-майдан бошлаб Украинанинг бўлгинчилар назоратидаги ҳудудларига ва Россиянинг ҳудудига олиб чиқишни бошлади. Ҳарбий асирлар бундан кейин қамоқхоналарга киргизилмоқда.

Украина ҳукумати бундай қарор уларни омон қолиши учун қабул қилинганини айтиб, “Украина аскарлари асирга олинган рус аскарлари билан алмаштирилишини” маълум қилган. Москва уларни “таслим бўлган, ҳарбий асирлар” деб атамоқда.

Украинанинг Донецк вилоятида, Азов денгизи соҳилида жойлашган Мариуполнинг деярли барча ҳудуди рус қўшинлари томонидан март ойида босиб олинган. Фақат Азовсталь заводи ҳудудида қолган Украина аскарлари қаршилик кўрсатишда давом этишиб, шу кунгача қамалда қолишган.

Заводнинг олдида яшовчи 500 дан ортиқ тинч аҳоли, қариялар, аёллар ва болалар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Қизил Хоч ташкилоти воситачилигида аввалроқ эвакуация қилинган эди. У ерда қанча аскар қолгани номаълум.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Литваликлар пул йиғиб ҳарид қилган дрон украинага жўнатилди

Литваликлар пул йиғиб ҳарид қилган Bayraktar дрони Украинага жўнатилди. 6-июлда минглаб литваликлар Шауляйдаги ҳарбий аэродромда учувчисиз дронни кўриш учун йиғилди. ...

Россия яна бир давлатни босиб оламан дея таҳдид қилди

Агар Босния ва Герцеговина НАТОга аъзо бўлишни истаса, Россия бунга жавоб бериши мумкин. Аниқроқ айтганда, Украинанинг сценарийсини яратиши мумкин. Буни Россиянинг Босния ва ...

Россия киев ва мариуполга ҳужумларини кучайтирди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, Россия Киевни бомбардимон қилишни кучайтирди ва Мариупол портига янги ҳужумларни бошлади. Шиддатли жанглар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400