Тоғли Бадахшонда ўтказилган “аксилтеррор операцияси”да ҳалок бўлганларнинг жасадлари яқинларига топширилди

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рушон туманида ўтказилган “аксилтеррор операцияси”да ҳалок бўлган 21 кишининг жасади яқинларига топширилди.

 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, 18-май куни норозиликка чиқиб, йўлни тўсганларни “бузғунчи кучлар” деб атаб, уларга қарши “аксилтеррор операцияси” ўтказган. Унда “саккиз нафар жангари ўлдирилгани, 11 нафари яралангани”, 114 киши қўлга олингани айтилди.

 Расмийлар намойишга барча мавжуд полиция кучлари, махсус хизматлар ва армия билан қаршилик кўрсатди. Унда “саккиз нафар жангари ўлдирилгани, 11 нафари яралангани”, 114 киши қўлга олингани айтилган.

Расмий маълумотларга кўра, операция вақтида бир зобит ҳалок бўлган, 13 нафари яраланган. Намойишчилардан қурол-яроғ ва ўқ-дорилар олиб қўйилган, жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари бошланди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бошқа фуқароларни қуролларини ихтиёрий равишда топширишга чақирмоқда.

 Вазият 14-майдан бери кескинлашган. Юзлаб Хоруғликлар Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раҳбари Алишер Мирзонабот ва шаҳар ҳокими Ризо Назарзоданинг истеъфосини, шаҳарнинг марказий қисмидаги тўсиқларини олиб ташлашни, Бадахшон аҳолисига нисбатан таъқибларни тўхтатишни талаб қилиб, митингга чиқишган эди. .

16-17-май кунлари маҳаллий аҳоли ва полиция ўртасида жанжал юзага келиб, бир неча киши ҳалок бўлди. Норасмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони анча кўп эканлиги айтилмоқда.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари норозилик намойишларига хорижий кучлар аралашгани, қуролл-яроғни ташқаридаги ташкилотлардан олинганини, террорчилик ҳужумлари ва провокациялар уюштириш учун жангарилар ёллангани ҳақида билдирмоқда. Улар қайси ташкилотлар эканига эса аниқлик киритилмаган.

Маҳаллий аҳоли ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун тинч намойишлар ўтказаётганини айтади. Бир қатор халқаро ташкилотлар ва хориждаги тожик мухолифати Помирдаги таъқибларни тўхтатишга чақирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон жанубидаги ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида яшовчи этник ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинди. Ҳукмрон Nur Otan партияси вилоят бўлими раисининг биринчи ...

Ишга шошилаётган она беш ёшли фарзандини ўлдириб олди

Россиянинг Ступино шаҳрида ишга шошаётган аёл ўзининг беш яшар боласини ўлдириб олгани ҳақда asn сайти маълумот тарқатди. Фото: asn.in.ua Аёл беш ёшли болакайни жазирама ...

Саратовдаги фожиа. россиялик депутат чақириқ билан чиқди

Саратов областининг Қозоғистон билан чегарасида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг, чегарага яқин туманларда йўловчилар ташиш устидан назоратни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400