Россия: «Ғарб жаҳонда озиқ-овқат инқирозини яратмоқда»

Жаҳондаги озиқ-овқат инқирозига Ғарбнинг масъул эканини ифода этган Россия, «Муаммонинг манбаи биз эмасмиз» деди.

Ғарб 24-февралдан бери Украинага қарши давом этаётган ҳужумлари учун Россияга қарши санкциялар қўллашда давом этмоқда.

Россия президенти саройи бўлган Кремлнинг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакатига қарши санкциялар жаҳондаги озиқ-овқат инқирозига олиб келганини айтди: «Россия доимо ғалланинг ишончли экспортчиси бўлиб келган»,-деди у.

Песков шунингдек, БМТнинг дунё очарчиликка олиб келиши мумкин бўлган озиқ-овқат инқирози билан юзма-юз келаётгани ҳақидаги баҳосига ҳам қўшилганини билдириб: «Муаммонинг манбаи биз эмасмиз. Дунёдаги очлик муаммосининг манбаи бизга санкциялар қўйганлар ва санкцияларнинг ўзидир”, деди.

Украинага қурол -яроғ Ғарб томонидан юборилганини айтган Дмитрий Песков Россия Украинанинг темир йўл линиялари орқали Польшага буғдой экспорт қилишига тўсқинлик қилмаганини қўшимча қилди.

БМТнинг Бош котиби Антониу Гутерриш чоршанба куни қилган баёнотида Россия, Туркия, Украина, АҚШ ва БМТ билан Украинадаги дон экспортини қайта тиклаш учун қаттиқ ҳаракат қилаётганини маълум қилган.

Дунё буғдойининг учдан бир қисми Россия ва Украина ҳиссасига тўғри келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Астраханда 25 нафар ўзбек қулликдан озод бўлди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Донудаги бош консулхонаси вакиллари Астрахан вилоятида 25 нафар Ўзбекистон фуқаросига паспортларини қайтариб олиш, ойликлари олиш ва Ватанга ...

Нью-йоркда ўзбек миллий нонвойхонаси очилди

Ўзбекистонлик йигитлар Нью-Йоркнинг Бруклин туманида миллий нонвойхона очишди.  Нонвой Нью-Йорк аҳлига салом йўллар экан, тандирдан энди узилган Тошкент кесма патирини ...

Нимага ўқитувчилар олий табақадан энг қуйи поғонага тушиб қолдилар

Бугун кечаси билан ухлаганим йўқ, йўл юриб чарчаб келдим, лекин шу икки кун ичида ҳаёлимдан ўтган фикрларимни ёзмасам, шу воқеаларга ўз позициямни айтмасам, ўзимни кечирмас ...