Рус дипломати Украинадаги уруш туфайли истеъфога чиққанини эълон қилди

Россияни БМТнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси матбуот котиби Борис Бондарев Украинадаги уруш туфайли истеъфога чиқишга қарор қилганини маълум қилди. У ўзининг LinkedIn ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳеч қачон дипломат сифатидаги ўз фаолиятидан бу қадар уялмаганини ёзган. Бондарев ўз фаолиятини дипломат сифатида давом эттиришни хоҳлаётганини, бироқ ўз лавозимида қолиши ватанига хиёнат билан баробар бўлишини айтди.

«Путиннинг Украинага ва аслида бутун Ғарб оламига қарши агрессив уруши нафақат Украина халқига, балки Россия халқига қарши энг оғир жиноятдир», – деб билдирди дипломат.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги бўлими сайтида маълум қилинишича, Борис Бондарев Россиянинг доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. У дипломатик хизматда 20 йилдан бери ишлаганини билдирди. Бандарев Россия Ташқи ишлар вазирлигини дипломатиядан кўра “ёлғон тарқатиш ва урушни қўзғаш” билан шуғулланишда айблади.

“Россияга хайрихоҳлар қолмай қолди”, деб ёзди дипломат.

Айрим оммавий ахборот воситалари Бондаревни Москванинг Украинадаги ҳаракатларига норозилик сифатида истеъфога чиққан биринчи россиялик дипломат сифатида таърифлаган. Унинг сўзларига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бу борада изоҳ бермаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Астраханда 25 нафар ўзбек қулликдан озод бўлди

Ўзбекистоннинг Ростов-на-Донудаги бош консулхонаси вакиллари Астрахан вилоятида 25 нафар Ўзбекистон фуқаросига паспортларини қайтариб олиш, ойликлари олиш ва Ватанга ...

Украина россияни мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади

Украина Россия кучларини Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, тиббиёт муассасаси вайрон бўлган, бироқ ҳалок ...

Киевга зеленскийни ўлдириш учун африкадан вагнерчилар келмоқда

Британиянинг The Times газетасининг ёзишича, Россия ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленскийни ўлдириш учун Киевга 400 дан ортиқ “Вагнер жангчиларини” ёлламоқда. ...