Байден,Хитой Тайванга қўшин киритса, АҚШ аралашиши ҳақида огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден 24-май куни Токиода бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани норасмий саммитида Япония, Австралия ва Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашди.

Улар Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги ва Хитойнинг Тайванга ҳужуми эҳтимолини муҳокама қилиб, бу бўйича бир фикрда эканини, барчаси буни қоралашини маълум қилишди.

Саммитнинг 23-майдаги бўлиб ўтган учрашув вақтида Байден Хитой Тайванга қўшин киритса, вазиятга АҚШ аралашишини айтди. Журналистларнинг аниқлик киритиш сифатида сўраган саволига АҚШ президенти 24-майдаги баёнотида ҳам тасдиқлади.

“Бу борадаги позиция ҳеч қачон ўзгармайди. Мен буни кечаги баёнотимда айтдим “, деди Байден журналистларга. Унинг қўшимча қилишича, Тайванни ҳимоя қилиш зарурати Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин кучайган.

1950-йилларда Хитой Коммунистик партиясидан айрилган Гоминдан партияси мамлакатни Тайван оролидан паноҳ топиб, уни ва унинг атрофидаги бир қанча оролларни алоҳида давлат деб эълон қилган. Улар ўзларини 1911-йилда ташкил этилган Хитой Республикасининг ворислари деб билишади.

Ҳозирда атиги 14 давлат Тайванни мустақил давлат сифатида тан олади. Пекин оролни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблаб, унга қарши сиёсат юргизиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ироқдаги ақш базасига ракета ҳужуми уюштирилди

Ироқнинг Анбар мухофазасидаги АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди. Ҳаво базасига бешта ракета отилган. База атрофига тушган ракеталарнинг зиён келтиргани ҳақида ...

Россия таркибидаги халқлар ундан ажралиб чиқиш учун ақшдан ёрдам сўрашди

Россия Федерацияси таркибидаги халқ вакилларидан ташкил топган - Эркин Миллатлар Лигаси (Лига Свободных Наций) ҳаракатининг фаоллари Москвадан мустақил бўлиш учун АҚШдан ...

Ақшда шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден ...