Филиппин президенти Путинни «болаларни ўлдирмоқда» дея айблади

Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳукуматнинг ҳафталик йиғилишида Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги урушда тинч аҳолини ўлдиришда айблади. Бу ҳақда The Independent газетаси ёзди.

Дутерте Путиннинг ҳужумини «махсус ҳарбий операция» деб атаганига қўшилмаганини айтиб, бу Россиянинг «суверен давлат»га қарши кенг кўламли уруши эканини таъкидлади.

 “Кўпчилик мени ва Путинни қотил деб атайди. Мен филиппинликларга анчадан бери айтаман, ҳа, мен одам ўлдираман. «Мен фақат жиноятчиларни ўлдираман, лекин мен болалар ва қарияларни ўлдирмайман», деди Филлипин президенти.

Дутертенинг қўшимча қилишича, сўнгги уруш жаҳон бозорида нефть нархини ошириб юборган, бу эса кўплаб мамлакатлар, шу жумладан Филиппинга ҳам зарар етказган.

 Филиппин президентлигидаги олти йиллик фаолиятидан сўнг Дутерте жорий йилнинг 30-июнида истеъфога чиқади. У аввалроқ Россия ҳукумати ва шахсан Путинга миннатдорчилик билдирган. 2016-йилда Россия президенти билан биринчи учрашувида у Россияни «буюк давлат» деб атаган ва Ғарб давлатларини «ҳукмронлик қилишга» ва “иккиюзламачиликда” айблаган.

Родриго Дутерте ўз мамлакатида жиноятчиликка қарши курашнинг радикал усуллари билан танилган. Ўзининг биринчи иш кунида у филиппинликларга мурожаат қилиб, гиёҳванд моддалар сотувчиларни, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчиларни ва гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор бўлганларни ўлдираверишга чақирган.

The Independent нашрининг ёзишича, гиёҳвандликка қарши курашишнинг натижасида камида 6000 киши ўлган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Дутерте бошлаган кампаниянинг доирасида бундан ҳам кўпроқ одам ҳалок бўлганини айтилади. Булар орасида ёш болалар ўлгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Николаевда рус ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди

29-июнь куни Украина жанубидаги Николаев шаҳрида Россия кучларининг ҳаво ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Шаҳар мэри Александр Сенкевичнинг сўзларига кўра, ...

Зеленский харьков вилоятига ташриф буюрди

Украина президенти Владимир Зеленский 24-февраль куни Россия ўз мамлакатига уруш эълон қилганидан бери илк бор Харьков вилоятига ташриф буюрди. Украина президенти ...

Зеленский москва билан музокараларни давом эттириш кераклигини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Буча фожиасидан кейин қанчалик қийин бўлмасин, урушни тугатиш учун Москва билан музокаралар олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Сешанба ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400