Техас: мактабдаги қуролли ҳужум оқибатида 18 ўқувчи ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Ювалд шаҳрида бошланғич мактабларнинг бирига 24-май куни уюштирилган қуролли ҳужумда камида 18 ўқувчи, бир ўқитувчи ва яна икки киши ҳалок бўлди. Камида 15 нафар яшовчи жароҳатланган, икки нафарининг аҳволи оғир.

Полиция отишни бошлаган 18 ёшли маҳаллий фуқаро Сальвадор Рамосни отиб ўлдирди. Отишмада икки полициячи енгил яраланган.

Айрим оммавий ахборот воситаларида гумонланувчи мактабга боришдан олдин бувисини отиб ўлдиргани ҳақида ёзишган. Унинг нима учун бундай қадамга борганлиги номаълум.

Ушбу мактабда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар таълим олади.

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пернинг айтишича, хунрезлик ҳақида президент Жо Байденга маълумот берилган. Фожиа вақтида Байден Осиё сафаридан қайтаётган ва самолётда бўлган. У фожиа ҳақида баёнот бермоқчи.

«У ушбу даҳшатли воқеа қурбонларининг оилалари учун дуо қилмоқда», деди матбуот котиби.

Gun Violence Archive маълумотларига кўра, биргина май ойида Қўшма Штатларда қуролдан фойдаланиш бўйича 215 та ҳолат қайд этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нато россияни «энг катта таҳдид» деб эълон қилди

НАТО Россияни ташкилот аъзоларининг тинчлиги ва хавфсизлигига «энг катта ва тўғридан-тўғри таҳдид” яратаётган давлат деб атади. Ҳарбий альянсга аъзо давлатлар раҳбарларининг ...

Байден кубага қўйилган баъзи чекловларни бекор қилди   

АҚШ президенти Жо Байден собиқ президент Доналд Трамп томонидан Кубага нисбатан киритилган айрим чекловларни бекор қилди. Оқ уйдан берилган ёзма баёнотда, Байден Трамп ...

Ақш конгрессменлари жо байденга импичмент эълон қилишни талаб қилишди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачи депутатлари президент Жо Байденни муваффақиятсиз миграция сиёсати учун импичмент эълон қилишни талаб қилди. Бу ҳақда The ...