New York Times: Франция Гаитидан йиғилган солиқлар эвазига пойтахт Парижни қурган

АҚШдан чиқадиган New York Times газетаси, Франциянинг Гаитидан йиғиб олган солиқлари билан пойтахт Париж, жумладан Эйфель минорасининг структуравий режаси тузилганини ёзди.

Газетанинг «Ranson» (Ransom) номли кенг маълумотида Эйфель минораси қурилишини молиялаштирган Франция банки Crédit Industriel et Commercial (CIC) Гаитидан “мустақиллик баҳоси” ниқоби остида пул олгани айтилмоқда.

Газетада Гаитининг 64 йил давомида Францияга қилган тўловлари тахминан 560 миллион долларга етгани таъкидланди.

CIC 19-аср охири ва 20-аср бошларида Гаити ғазнасидан Францияга миллионлаб доллар ўтказган деган таҳминлар бор.

Маълумотда мустамлакачилик давридаги банкнинг деярли барча архивлари вайрон қилингани улашилган.

Айтилаётган айбловларнинг марказида турган банк бу масалани текширишни бошлаши таъкидланди.

Янгилик инглиз, француз ва гаити тилларида ёзилди.

Таниқли Гаити журналисти Нэнси Рок бу хабарнинг Гаити тилида ҳам эълон қилинганини айтиб: «Бугун Гаити учун энг катта вазифа бу тадқиқот ҳисоботини ўқиш», деди.

Агарда французлар бундан икки аср олдин мустақиллик эълон қилганидан кейин уруш таҳдиди остида пул талаб қилмаганида, дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири бўлган Гаити бугун анча бошқача аҳволда бўлиши айтилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владимир зеленскийга нобель мукофоти берилиши мумкин

Бир гуруҳ хорижий сиёсатчилар Норвегиянинг Нобель қўмитасига Украина президенти Владимир Зеленскийни Тинчлик мукофотига номзод қилиб кўрсатиш учун очиқ хат йўллади. “Мисли ...

Рибчинский: путин яқинда ўлади

Украина шоири ва Украина халқ артисти Юрий Рибчинский Россия президенти Владимир Путин номи тарихда умумбашарий ёвузликнинг синоними сифатида қолади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ...

Россия змейний оролидан аскарларини олиб чиқиб кетганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги 30-июнь куни Қора денгиздаги Змейний оролидан ўз қўшинларини олиб чиққанини маълум қилди. У ердаги ҳарбий топшириқ бажарилиб бўлганини ва гарнизон ...