Қирғизистондаги Путин чўққисига Украина байроғи ўрнатилгани сабабли альпинистлар сўроққа тутилди

Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Путин чўққисида Украина байроғи акс этган видеони тасвирга олган альпинистлар сўроққа тутилди. Бу ҳақда Чуй вилояти милицияси хабар берди.

Текширувнинг доирасида ҳуқуқ-тартибот идораларига ушбу ҳудуднинг ўрмончиси 24-май куни кечки соат 19:30 атрофида чўққида икки альпинистни кўрганини маълум қилган. Милиция альпинистларнинг изига тушганида, улар чўққида осилган байроқни кўрганини ва уни видеога олишганини айтишган.

Милиция ҳозирда воқеа ҳолатларини аниқлаш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини, ушбу факт ахборот журналида қайд этилгани ҳақида маълум қилди.

Аввалроқ Путин чўққисига Украинанинг байроғи илинган видеороликнинг муаллифларидан бири Светлана милиция уни сўроққа чақирганини маълум қилган.

Путин чўққисида жойлашган Украинанинг байроғини альпинистлар 24-май куни кўришган. Светлананинг сўзларига кўра, улар Россия фуқаролари, аммо охирги уч йил давомида Қирғизистонда яшаб келишган.

Владимир Путин номидаги чўққи Қирғиз Олатоғининг энг йирик тоғ тизмаси бўлиб, Чуй вилоятининг Москва туманидаги Жар-Тош дарёсининг бошида жойлашган. 4446 метр баландликдан ўрин олган. Чўққига Путин номини бериш 2010-йилда собиқ президент Алмазбек Атамбоев томонидан илгари сурилган ва 2011-йилда имзоланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия барча рус тилида сўзлашишни биладиганларга фуқаролик бермоқчи

Россия барча русийзабонларга фуқаролик бермоқчи. Россия ҳукумати руслар ва рус тилида сўзлашувчиларга фуқароликка қабул қилишни соддалаштирувчи янги концепция қабул қилади. ...

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...