Камерунда вабо билан касалланганлар сони ортиб бормоқда

Камеруннинг Ғарбий ва қирғоқбўйи ҳудудларида илк бор авж олган вабо эпидемияси 140 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, беморлар сони 7000 кишидан ошди .

Камеруннинг Бош вазири Жозеф Дион Нгуте октабрь ойидан бери давом этаётган вабога 7287 киши чалиниб, эпидемиядан 140 киши вафот этганини айтди.

Мамлакатнинг иқтисодий пойтахти Дуалада ва Жануби-Ғарбий ҳудудида беморларнинг кўпайиши давом этаётганини таъкидлаган Нгуте март ойида бошланган эмлаш кампаниясининг давом этишини айтди.

«Вибрио» бактерияси келтириб чиқарадиган озиқ-овқат ва сув орқали юқадиган вабо оғир диарея ва сувсизланишни келтириб чиқаради. Агар даволанмаса, касаллик ўлимга олиб келиши мумкин.

Камерунда тоза сувнинг етишмаслиги ва тиббий муолажанининг вақтида бўлмаслиги, касаллик ва ўлим хавфини оширмоқда.

Мамлакатда иситма, полиомиелит, тиф ва чечак каби эпидемиялар кенг тарқалмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нигерияда қуролли ҳужум уюштирилди

Нигериянинг жанубидаги Имо штатида террорчи ташкилоти деб эълон қилинган Биафра жамияти аъзоларининг (IPOB) уюштирган ҳужумида 2 аскар ҳалок бўлди. Армия котиби Онема ...

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...

Ғарбий африкада 4 йил ичида 14500 киши ҳалок бўлди

Ғарбий Африкада кучайган террор ҳужумлари туфайли 4 йил ичида 14 минг 500 киши ҳалок бўлгани билдирилди. Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамияти (ECOWAS) комиссиясининг ...