Россия армияси Северодонецкдаги ҳужумларини кучайтирди

Россия аскарлари Донбасснинг Северодонецк шаҳрига ҳужумларини кучайтирди. Шунингдек шимолий-шарқдаги Харьков шаҳрида ўзбошимча отишма оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши яраланди.

Украина президенти Владимир Зеленский Москвани “геноцид”да айблаб, Ғарбни Россия билан “ўйнашни” тўхтатиб, урушни тугатишга ёрдам беришга чақирди.

“Буларнинг барчаси халқимизнинг депортацияланиши ва тинч аҳолининг қирғин қилиниши, Россиянинг геноцид сиёсатининг яққол кўриниши”, — деди Зеленский.

Британия ташқи разведка хизмати тарқатган ҳисоботда айтилишича, Россия сўнгги кунларда 50 йил аввалги Т-62 танкларини Донбасга жалб қилган. Хабарда айтилишича, бу Россияда замонавий техника ва танклар етишмаслигидан далолат беради.

Шунингдек, хабарда айтилишича, Россия Донбассдаги икки шаҳарни қамал қилганига қарамай, Украина қўшинлари қаршилик кўрсатмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Северодонецкда 13 мингга яқин одам бор. Бу урушдан олдинги аҳолининг 10% ни ташкил қилади. Агар Северодонецк ва Лисичанск таслим бўлса, Луганск вилояти тўлиқ Россия назоратига ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Австралия ва нидерландия россияни судга берди

Австралия ва Нидерландия 2014-йилда Донецк вилоятида MH17 самолетининг ҳалокати юзасидан Россияни судга берди. Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пэйн маълум қилди. ...

Кремлнинг ваҳшийлигини қўллаб-қувватлаш жиноят содир этиш билан баробар

Латвия Россиянинг 102 нафар фуқаросининг мамлакатга киришини чексиз муддатга тақиқлади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич Twitter даги саҳифасида ёзди. Латвия ТИВ ...

Қизил майдондан қабрлар ва лениннинг жасадини олиб ташлаш таклиф қилинди

Давлат Думаси спикери ўринбосари Борис Чернишов Москванинг Қизил майдонидаги Кремл олдидаги некрополни олиб ташлаш ва мақбарадаги Лениннинг жасадини дафн қилишни таклиф ...