Украинада икки рус аскари узоқ муддатга озодликдан маҳрум бўлди

Украина суди икки нафар россиялик асирнинг ҳар бирини 11 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Улар Рус босқинининг биринчи куни, 24-февралда Харьков вилоятидаги тинч аҳоли объектни нишонга олганлиги учун айбдор деб топилди. Прокурорлар уруш қоидалари ва анъаналарига риоя қилмаслик моддаси бўйича айбдор деб топилган Александр Бобикин ва Александр Ивановни 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди. Иккаласи ҳам ўз айбига иқрор бўлди.

Тергов маълумотларига кўра, 24-февраль куни улар Украина қишлоқларини Россиянинг Белгород вилоятидан ва Украина ҳудудидан “Град” тизими билан ўққа тутишда иштирок этган. Прокуратура натижада уйлар ва лицей вайрон бўлган деб ҳисоблайди.

Адвокат аскарлар қўмондонлик буйруғига бўйсунганини айтиб, жазони қисқартиришни сўради. Прокуратуранинг билдиришича, буйруқ берган командирлар шахси аниқланмоқда. Ивановнинг сўзларига кўра, баъзи аскарлар ўз командирларига бўйсунмаган.

23-май куни 21 ёшли россиялик сержант Вадим Шишимарин Суми вилоятида маҳаллий аҳолини отиб ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. У ҳам айбини тан олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Британия украинага 6000 та ракета етказиб беришини айтди

Британия Украина ҳарбийларига 25 миллион фунт стерлинг ва 6 минг ракета беришга рози бўлди. Бу ҳақда бош вазир Борис Жонсон маълум қилди. У, Россия Украина шаҳар ва ...

Байден ақш россиягача етиб борадиган ракеталарни украинага бера олмаслигини билдирди

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Украинага узоқ масофали ракеталарни етказиб бера олмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. «Биз Россияга зарба бера ...

Украина россияни мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади

Украина Россия кучларини Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон қилишда айблади. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, тиббиёт муассасаси вайрон бўлган, бироқ ҳалок ...