Рим папаси буғдойни уруш қуролига айлантирмасликка чақирди

Рим папаси Франциск Россия бошлаган урушда озиқ-овқат қуролга айланмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Понтифик Ватикандаги ибодат чоғида Украинадан буғдой экспортини тўсиб қўйишдан хавотирда эканлигини айтиб, айниқса қашшоқ мамлакатларда буғдойга миллионлаб одамлар қарам эканини таъкидлади.

Франциск бу муаммони ҳал қилиш, одамларнинг озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди.

24-февралда Украинага бостириб кирганидан бери Россия буғдой ортилган кемаларнинг денгизга киришига тўсқинлик қилиб, мамлакат портларини тўсиб қўйган. Киев Москвани буғдойни ўғирлаб, ўз ҳудудига ташишда айблаб келмоқда.

1-июнда Кремл озиқ-овқат инқирози юзага келса, жавобгарлик Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкцияларга ва Киевнинг ҳаракатларига юкланишини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мулкдор сайти қурбон ҳайитингиз билан табриклайди!

  Ассалому алайкум, муҳтарам юртдошлар! Аллоҳ таоло инсонлар учун инъом қилган байрамдан бири – Қурбон ҳайити кириб келди.  Халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва ...

Олий суд 8 мамлакат фуқароларини ақшга кириш тақиқини маъқуллади

Душанба, 4 декабрь куни, АҚШ Олий суди президент Трампнинг иммиграцияни бутунлай тақиқлаш ва 8та мамлакат, шундан олтитаси мусулмон давлатлари, фуқароларини АҚШга киришини ...

Ҳиндистонда азон овозига қарши қарор чиқди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги масжидларда азон овози ўчирилди. Минтақадаги 900 дан ортиқ масжидда ҳиндуларнинг норозилигидан сўнг азон овозини пасайтиришга қарор қилди. ...