Украина уруш туфайли қанча зарар кўрди?

Ирландия парламентининг ташқи ишлар ва мудофаа қўмитаси йиғилишида сўзга чиққан Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Украина 600 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрганини маълум қилди.

“Ҳозир биз учун жуда қийин. Уруш натижасида 5 миллион киши мамлакатни тарк этди. Худди шу миқдордаги ички қочқинлар бор… Уруш Украина ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизини тортиб олди. Биз 200 дан ортиқ заводни йўқотдик. Бизнинг тўғридан-тўғри йўқотишларимиз 600 миллиард доллардан ошди”, — деди Владимир Зеленский девонининг раҳбари.

Унинг қўшимча қилишича, қийинчиликларга қарамай, Украина ўзини ҳимоя қилишда давом этмоқда, шарқ ва жанубда шиддатли жанглар давом этмоқда. «Биз ғалаба қозонишимиз керак. Акс ҳолда, Украина халқ ва давлат сифатида йўқ бўлиб кетади. Ғалаба халқаро ҳамжамиятнинг улкан қўллаб-қувватлаши билан яқинлашмоқда», деди Ермак.

Унинг сўзларига кўра, Украинага энг катта ёрдам Россияни жиловлаш, санкцияларни кучайтиришдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада ҳалок бўлган рус аскарларнинг рўйхати сир сақланади

Россия суди Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар рўйхатини давлат сири деб эълон қилди. Светлогорск шаҳрининг судининг қарори билан Псковнинг 60.RU газетаси сайтида чоп ...

Ўзбекистон россиядан «тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди

Ўзбекистон Қуролли кучлари Россиядан кўп мақсадли «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди. Бу ҳақда «Хабар.уз» ёзмоқда. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон «бир неча ўн» ...

Испаниядаги ўрмонлар ёнмоқда

Испанияда 43 даражадан ошиб кетган ҳаво ҳароратининг таъсири билан мамлакатнинг шимолий ҳудудларида охирги уч кунда 30 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари билан курашилмоқда. Фуқаролик ...