Болалар боғчасидаги Каъбанинг макети атрофида айланган воқеани милиция тергов қилмоқда

Қирғизистон Республикаси Боткен вилоятининг Ҳайдаркон шаҳридаги болалар боғчасида Каъбанинг макети атрофида айланиб юрган болалар ҳолатини текширилмоқда. Бу ҳақда Боткен вилояти милицияси хабар берди.

Воқеа 6-май куни Ҳайдаркон шаҳридаги “Сумая” болалар боғчасида содир бўлган.

“Рамазон ҳайити кунларида болаларга ҳаж зиёрати ҳақида маълумот бериш мақсадида очиқ соат ташкил этилиб, тарбиячи Каъбанинг макети атрофида айланган болаларни видеога олиб, ота-оналарга ҳисобот сифатида юборган”, — дейилади хабарда.

Милиция «Сумая» рус тилидаги ва диний идораларга алоқаси йўқ бола боғча эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда боғча тарбияланувчиларининг Каъба макети атрофида айланиб ўтаётгани акс этган видео эълон қилинган эди. Ушбу воқеа Қирғизистоннинг Ҳайдаркон шахрида содир бўлган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Қирғизистонда 2021-йилда боғча ёшидаги 400 мингга яқин болалар бор. Мамлакатда 600 га яқин болалар боғчаси етишмайди. Етти ёшгача бўлган болаларнинг 70 фоизи боғчага бора олишмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муштумзўр методист. андижон хтб тизимида бўлаётган хунук воқеа

Беш ойдирки, боши ғавғодан чиқмай қолган Нилуфар Маматқулованинг бор-йўқ айби ўқувчисига бўлган меҳри, ундаги руҳий ўзгаришлардан хавотир олганлиги эди, холос. Унинг ўрнида ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...

Бағрикенгликнинг сарҳади борми, чегараси қаерда?

Миллатимизнинг ғурур ва ифтихорига айланиб улгурган мустақиллик байрамида янграётган ажнабий тилдаги операга ва унинг учун муҳташам залда чалинган қарсакларга ҳамда (ҳар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400