Украинада уруш бошланганига 100 кун бўлди

Россиянинг Украинага бостириб кирганига 3-июнда тўлиқ 100 кун бўлди. Айни пайтда Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларида, Херсон ва Харьков вилоятларида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский тунги мурожаатида Луганскнинг Северодонецк шаҳрида уларнинг аскарлари бироз олдинга силжишганини айтдиб, бироқ вазиятни «жуда оғир» деб таърифлади. Президент урушнинг 100 кунлиги муносабати билан Киевдаги идораси олдида 3-июнь куни баёнот бериб, улар охиригача курашишларини айтди.

 «Фракция раҳбари, президент девони раҳбари, бош вазир Шмигал шу ерда, Подоляк ва президент шу ерда. Жамоамиз бундан ҳам катта. Қуролли кучларимиз ҳам жойида. Энг муҳими, халқимиз шу ерда. Биз 100 кундан бери Украинани ҳимоя қилдик. Ғалаба биз томонда! Украинага шон-шарафлар бўлсин!», – деди Зеленский.

Расмийларнинг айтишича, шаҳарнинг 80 фоизи Россия аскарлари назоратида.

Украина Қуролли кучлари 3-июнга қадар босиб олинган Херсоннинг бир қисмини озод қилиб, рус қўшинларини 8 километргача орқага сурганини маълум қилди.

Буюк Британия мудофаа вазирлиги разведка маълумотларига таяниб, Москва 100 кун ичида ҳеч қандай стратегик мақсадларига эриша олмаганини айтди.

Таҳлилчиларга кўра, АҚШ ваъда қилган техникалар Украинага етиб бориши учун бир неча ҳафта керак бўлиши мумкин. Шунинг учун тўқнашувлар чўзилиши мумкин.

НАТОнинг Бош котиби Йенс Столтенберг можаро урушга айланганини айтмоқда.

2-июнь куни Украина президенти Владимир Зеленский Люксембург парламентига қилган видеомурожаатида Россия шу пайтгача Украина ҳудудининг 20 фоизини босиб олганини айтган.

Россия аскарлари президент Владимир Путиннинг буйруғи билан 24 февраль куни Украинага бостириб кирган. У ҳарбий ҳужумдан мақсадни Украинани «денацификациялаш» ва «демилитаризациялаш» деб атаган, бироқ бу ҳақда аниқ тушунча бермаган.

Уруш бошланган уч ойдан буён Украинада минглаб, айрим ҳисоблар бўйича ўн минглаб одамлар ҳалок бўлди. Икки томоннинг тўқнашувларида минглаб аскарлар қирилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ялтада 10 нафар ўзбекистонлик овқатдан заҳарланиб касалхонага ётқизилди

Ялтада туғилган кунни нишонлаш вақтида заҳарланган Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти раҳбари Алексей Челпанов РИА ...

Москва украинада ҳукуматни ағдариш режаси йўқлигини айтди

Россия Украинада ҳукуматни ағдариш ниятида эмас. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Мария Захарова чоршанба кунги брифингда маълум қилди. Уруш бошида президент Владимир Путин ...

Россияда хотинини уриб ўлдирган ўзбекистонликнинг 3 нафар боласи онасиз қолди

Россиянинг Криуша қишлоғида яшовчи 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 3 нафар фарзандининг онасини ўлдиришда айбланди. Ҳозирда унинг иши юзасидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда ...