Владимир Путинга суиқасд уюштирилган

Американинг Newsweek журнали АҚШнинг уч юқори мартабали мулозимига таяниб, март ойида Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди. Вашингтон бу маълумотни разведка хизмати орқали олган.

Путинга суиқасд бўлгани ҳақида «Украинская правда» нашрига Украина Мудофаа вазирлигининг бош разведкачиси Кирилл Буданов май ойининг бошида маълум қилган эди. Будановнинг айтишича, суиқасд “икки ой олдин” содир этилган. Бу вақт Америка разведкаси айтган санага тўғри келмоқда.

 Newsweek журналининг манбалари Владимир Путин «саратон касаллигининг сўнгги босқичи билан жабрланаётганини, у ўлим ёқасида бўлиши мумкинлигини» айтишмоқда. Юқори мартабали амалдорларнинг айтишича, «шунинг учун Россия президенти ўз соясидан ҳам шубҳаланган ҳолатда юрганини» билдиришган.

Апрель ойида Россиянинг «Проект» газетаси Путин сўнгги йилларда ЛОР билан хирург тинмай келаётганини, у “қариялардаги қалқонсимон без саратони”дан азият чекаётгани ҳақида ёзган эди. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков маҳаллий ОАВга буни рад этиб, президент ушбу дард билан оғримаслигини айтган.

Россия президенти Владимир Путин 21-февраль куни Украина шарқидаги бўлгинчиларнинг “Донецк халқ республикаси” ва “Луганск халқ республикаси”ни мустақил давлатлар сифатида тан олишини эълон қилган. Уларнинг раҳбарлари билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган. Қарорни Давлат Думаси 22-февралда ратификация қилиб берган. Натижада Москва 24-февраль куни Донбассда «махсус ҳарбий операция» баҳонасида Украинага бостириб кирди.

Уч ойдан бери давом этаётган урушда ҳар икки томондан минглаб аскарлар ва тинч аҳолининг қурбонликлари қайд қилинди. 6,7 миллионга яқин одам Украинани тарк этди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тив россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан йиқилиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида ОАВларда эълон қилинган хабар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) томонидан тасдиқланди. ...

Навальний россияликларни украина билан урушга қарши туришга чақирди

Қамоқдаги россиялик мухолифати сиёсатчи Алексей Навальний фуқароларни норозиликка чиқишга ва Украина билан урушга қаршилик билдиришга чақирди. Баёнот унинг номидан 2 март ...

Россия ғаллани фақат дўст мамлакатларга экспорт қилади

Россия ғаллани фақат «дўст мамлакатлар»га сотишини эълон қилди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (SPIEF) сўзга чиқиб, ...