Россиянинг ракеталаридан бири атом электр станциясига яқин учиб ўтди

Украинанинг Энергоатом ширкати якшанба куни Россия кучлари томонидан Киев томон отилган ракеталардан бири Жанубий Украина атом электр станцияси устида жуда пастдан учиб кетганини маълум қилди. Украина атом электр станцияларини бошқарувчи компания «Россия томони ракетанинг кичик бўлаги операцион блокга тегса, ядровий фалокат юз бериши мумкинлигини тушунмаётганлигини» айтди. Бу атом электр станцияси Украинанинг жанубидаги Николаев вилоятида жойлашган.

Киев мэри Виталий Кличко Россия ракеталари 5-июнь куни эрта тонгда Украина пойтахтининг Дарницкий ва Днепровский туманларига тушганини телеграм каналига ёзди. Унинг сўзларига кўра, охирги ҳужумда камида бир киши яраланган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий самолётдан отилган узоқ масофали ракеталар Киев чеккасида Шарқий Европа давлатлари томонидан Украинага етказиб берилган Т-72 танклари ва бошқа ҳарбий техникаларни йўқ қилганини маълум қилди. Россия охирги ҳафталарда Украина пойтахтига зарба бермаётган эди.

Айни пайтда Украина шарқидаги Луганск вилоятининг Севередонецк шаҳрида шиддатли жанглар давом этмоқда. 4-июнь куни Украина қўшинлари Россия назорати остидаги айрим ҳудудларни озод қилганини маълум қилди. Худди шундай қуролли можаро Лисичанскда ҳам давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Байден украина учун «land-lease» қонунини имзолади. бу нимани англатади?

АҚШ президенти Жо Байден «2022-йилда Украинада демократияни ҳимоя қилишга йўналтирилган «land-lease» деб номланган қонунни 9-май куни имзолади. Ушбу қонун Россия Украинага ...

Украинада жасадлар сони ортиб бормоқда

Украина пойтахти Киев ҳудудида содир бўлган Россия ҳаво ҳужумлари натижасида ер билан яксон қилинган Бородянка вайроналари остидан яна 7 нафар тинч аҳолининг жасади топилди. ...

Украин аскарлари рус армиясини харьковдан сиқиб чиқармоқда

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Харьков шимолидаги Питомник қишлоғини қайтариб олганини маълум қилди. Британиянинг Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотида шундай дейилади: ...