Северодонецкда Украина аскарлари яна чекинишни бошлади

Донбасснинг Северодонецк шаҳрида Украина аскарлари яна рус аскарлари томонидан ҳужумга учради.

Бу ҳақда 6-июнь куни Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай маълум қилди. Шанба куни Украина аскарлари шаҳарнинг деярли ярмини ўз қарамоғига қайтариб олгани маълум бўлган.

“Ҳимоячиларимиз бир муддат ҳужум қилиб, шаҳарнинг деярли ярмини озод қилишган эди, бироқ биз учун вазият яна ёмонлашди”, деди Гайдай.

У рус армиясининг палапартиш артиллерия ҳужумини икки бараварга ошириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Россия ҳарбийлари шунингдек Донецк вилоятининг Славянск ва Святогорск шаҳарларига ҳам ҳужумларини кучайтирганини Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.

6-июннинг тонгида Николаев шаҳрида портлашлар содир бўлганини шаҳар мэри Александр Сенкевич Телеграм каналига ёзди.

 Мамлакат шарқида жанглар давом этар экан, Украина президенти Владимир Зеленский Запорожега сафар қилиб, аскарлар билан учрашди ва уларга хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек 5-июннинг оқшомида россияпараст айирмачиларнинг юқори мартабали қўмондони жангларда ҳалок бўлганини украин аскарлари маълум қилишди. Бу маълумотни россиялик журналист Александр Сладков тасдиқлаб, генерал-майор Роман Кутузов қачон ва қандай шароитда ўлдирилганига аниқлик киритмади.

Шуниндек Украина армиясининг 5-июнь кунги баёнотида айтилишича, Кутузов Луганск вилоятининг Попасная шаҳри яқинидаги тўқнашувда йўқ қилинган.

Москва Украинага қарши уруш эълон қилган 24-февралдан бери бир неча россиялик генерал ўлдирилган бўлса-да, Кремл тўрт нафарини ҳалок бўлганини фақат расман тасдиқлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Youtube бутун дунё бўйлаб россия томонидан молиялаштирилган каналларни ёпди

Googleнинг YouTube портали бутун дунё бўйлаб Россиянинг давлат ОАВлари ва тегишли медиа каналларини ёпди. Бу ҳақда 11-март куни видеопортал матбуот хизмати хабар берди. ...

Мишустин россия 30 йил ичидаги энг ёмон вазиятга дуч келганини маълум қилди

Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг айтишича, Россия Ғарбнинг мисли кўрилмаган санкциялари туфайли сўнгги 30 йилдаги энг ёмон вазиятга дуч келмоқда. У 7-апрель куни ...

Буюк британия украина учун яна 1,2 миллиард доллар ажратишини маълум қилди

Буюк Британия Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун яна 1,2 миллиард доллар ажратилишини эълон қилди. Бу маблағлар Украина армиясининг мудофаа қобилиятини ...