Украинада ҳалок бўлган рус аскарларнинг рўйхати сир сақланади

Россия суди Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар рўйхатини давлат сири деб эълон қилди. Светлогорск шаҳрининг судининг қарори билан Псковнинг 60.RU газетаси сайтида чоп этилган рўйхатни махфий деб эълон қилганидан сўнг Новосибирскдаги NGS.RU, Красноярскдаги NGS24.RU ва Омск шаҳридаги NGS55.RU порталлари ўлган рус аскарлари рўйхатини сайтидан олиб ташлади. 

Маълумки, нашрлар рўйхатни расмий манбалар асосида тузган.

 Россия Болтиқ флоти ҳарбий прокуратураси 60.RU сайтига қарши даъво аризаси билан чиққан.

Россия Украинага бостириб кирганидан бери уруш тўхтагани йўқ. Украина камида 31 минг рус аскари ҳалок бўлганини айтмоқда. Россия 25-март куни 1351 аскарини йўқотгани ҳақида расман эълон қилганидан бери ўз рақамларини янгиламаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фиғонлар тўла афғон: бисмиллоҳ ва иккинчи хато (3)

(Хотира-эссе. Аввали бу ерда) Ҳа, Оллоҳга шукур, эсон-омон қўниб олдик. Бир пайт орқа қопқа-лўк очилди. Ташқарида чанг-тўзонни кўриб, “Ўҳ, афғон! Бу ерлардан омон қайтиш ...

2018 йилнинг iv чорагида сўм неча фоизга қадрсизлангани маълум қилинди

2018 йил давомида валюта курси ҳам ички, ҳам ташқи омиллар таъсирида шаклланиб, ўзида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро нисбатини акс эттирди, деб хабар ...

Меҳнат муҳожирлари ўзбекистоннинг кўринмас кучи

Республиканинг бир неча вилоятларида бошқа туманларга қараганда илгорроқ туманлар бор. Ғиждувон тумани ҳам шунақа туманлардан биттаси. Бу туманнинг аҳолиси тадбиркорлиги ...