Америка: “масхарабоз” ва “маймун” банкни тунашди

 

 масхарабоз угри Масхарабоз ва маймун либосидаги жиноятчилар Америкадаги банклардан бирини тунашди, дея хабар бермоқда Metro. Ҳодиса Ғарбий Виржиниядаги Capon Valley бўлимида содир бўлган.

 14 май куни масхарабоз ва маймун либосида банкка бостириб кирган қароқчилар, барк ходимларига қурол билан таҳдид қилиб, бор бўлган барча нақд пулларни тақдим этишни талаб қилишган. Қўриқитиш орқали сўраганларини қўлга киритганларидан сўнг, жиноятчилар  воқеа жойидан автомобилга ўтириб жўнаб қолишган.

Бироқ, улар автомобилдан узоқ фойдаланишмаган: орадан бир неча дақиқа ўтиб, «масхарабоз» ва «маймун» машинани қолдириб, изларни йўқотиш мақсадида ўзлари фойдаланган  автомобилни ёқиб юборишган. Тахминларга кўра, улар бошқа машинага ўтириб қочишган. Жиноятчилар устомонлик билан кўздан ғойиб бўлишган. Улар қаерга яширинишгани аниқлангани йўқ.  Штат полицияси тергов олиб бормоқда, эҳтимолий гувоҳлар қидирилмоқда.

 Банк қанча зарар кўргани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти.

Банкдаги кузатув камералари ёзуви ва барк ходимларнинг гувоҳликларига кўра, масхарабоз либосидаги киши – эркак, маймун либосидаги шахс эса – аёл бўлган. Полиция эҳтимолий гувоҳлар чиқиб қолармикин деган  умидда, мавжуд видео ва фотоматериалларни эълон қилган.

Криминал оламда қиёфани ўзгартириб ўғрилик қилиш – “классик жанр”лардан бирига айланиб бўлди дейиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йили Флоридадаги банклардан бирини «Темир-одам» либосидаги киши тунаган эди. Ўша йилнинг ўзида «зомби»-жиноятчилар Мексикадаги заргарлик дўконини ҳам ўмаришганди.  Буюк Британиядаги атторлик дўконига эса сохта мўйловли аёл  ҳужум қилганди. Шунингдек, “Ялмоғиз Кампир” Қримдаги озиқ-овқат дўконларидан бирини  пулсиз қолдирганди.

Мулкдор хабар маркази

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“мухолифатчилар кимлар?”га жавоб” мақоласини ўқиб

"Mulkdor.com" сайтида эълон қилинган “Мухолифатчилар кимлар?"га жавоб" деб номланган мақолани ўқиб рости қаттиқ таъсирландим. Мақола журналист Санжар Саиднинг ...

Ўзбекистонда 10 нафар ҳоким пахта терими сабабли ишини йўқотиши мумкин

2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ...

Уй-жой бозоридаги вазият ёки пропискага оид қарорнинг таъсири ҳақида

Тошкент шаҳри ва вилоятида бирламчи бозорда қийматидан қатъи назар уй-жой сотиб олган вилоятлик фуқароларга тегишинча пойтахт региони пропискаси берилиши ва айни пайтда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400