Испания озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаётганларга жарима солади

Испанияда озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олмаганлар 500 минг еврогача жаримага тортилади.

Испаниянинг сўл қанот коалицион ҳукумати жазони тайинловчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ушбу қарордан сўнг Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик вазири Луис Планас баёнот қилиб: «Биз қонунлар орқали хабардорликни оширишни мақсад қилганмиз. Озиқ-овқат маҳсулотларидан аҳоли истеъмоли учун устувор фойдаланишни тартибга солиш ва уларни озиқ-овқат банкларига жалб этишни тартибга солиш, озиқ-овқат йўқотилиши ва исрофгарчиликнинг олдини олиш бўйича аҳоли огоҳлигини ошириш зарур», — деди.

Планасга кўра, озиқ-овқат тармоғидаги компаниялар йўқотишларни камайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини инсон истеъмолига устуворлик берадиган тарзда тарқатиш режасига эга бўлиши керак.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Испанияда 2020-йилда аҳоли жон бошига ўртача 31 килограмм/литрдан жами 1 миллиард 364 миллион килограмм/литр озиқ-овқат ташлаб юборилган.

Бунга риоя қилмаганларга 2000 дан 500 000 еврогача жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси парламент томонидан қабул қилиниши ва 2023-йилнинг 1-январидан кучга кириши кутилмоқда.

Испания Европа Иттифоқида Франция ва Италиядан кейин озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олишга қаратилган қонунларни қабул қилган учинчи давлатдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Словениядаги кимё заводида портлаш юз берди

Словениянинг Кочевже шаҳридаги кимё заводида юз берган портлаш оқибатида 20 киши жароҳат олди. Яраланганлар пойтахт Люблянадаги шифохонага етказилди. Кочевже шаҳрининг мэри ...

Санкциялар туфайли россиянинг «урал» заводи қозоғистонга кўчиб ўтишга қарор қилди

Россиянинг Ural Motorcycles компанияси Қозоғистонга кўчиб ўтади. Бу ҳақда компания эгаси Илья Хаит маълум қилди. Илья Хаитнинг заводни бошқа жойга кўчириш қарорига Россияга ...

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи зўрланди

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи иштирокида даҳшатли воқеа юз берди. Бу ҳақда Россия матбуотига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда. 18 май куни Ўзбекистоннинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400