Канада Россияга Россия нефть, газ ва кимё саноатидаги операциялар учун зарур бўлган бухгалтерия ҳисоби ва реклама каби 28 турдаги хизматларни экспорт қилишни тақиқлади.
Ташқи ишлар вазири Мелани Жоли ёзма баёнот бериб, Украина уруши туфайли Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилди. Санкцияларга кўра, Россияга нефть, табиий газ ва кимё саноатидаги операциялар учун зарур бўлган бухгалтерия ҳисоби, реклама каби 28 турдаги хизматларни Россияга экспорт қилишни тақиқлади.
Жоли ўз баёнотида бу тармоқлар Россия бюджети даромадларининг 50 фоизини ташкил қилганини таъкидлади.