Украина мудофаа вазири: Ҳар куни юзлаб аскарларимиз ҳалок бўлмоқда

Украина Мудофаа вазири Алексей Резников жанг майдонида ҳар куни 100 га яқин украиналик аскарлар ҳалок бўлаётганини маълум қилди.

“Жанг майдонидаги вазият жуда оғир. Ҳар куни юзлаб аскарларимиз отилиб ўлмоқда, 500 га яқини яраланмоқда.  Кремлнинг жабрланган аскарлари кўп сонли бўлиб , оғир талофат кўрганига қарамай, айрим ҳудудларда олдинга силжишга қодир”, — деб ёзди вазир ўзининг Фейcбук саҳифасида.

Резников ўз постини бошқа мамлакатлардан қурол олиб кириш масаласига бағишлаган. Хусусан,  Польшанинг “Краб” деган гаубицалари фойдаланишга тайёр турганлигини маълум қилди.

Урушаётган томонлар камдан-кам ҳолларда қурбонлар статистикасини ошкор қиладилар. Россия Мудофаа вазирлиги охирги марта март ойида 1500 дан ортиқ аскари ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Ўшандан бери маълумот оммага чиқарилмаган.

Апрель ойида Украина президенти Владимир Зеленский Россия босқинидан кейин 2500 дан 3000 гача украиналик аскар ҳалок бўлганини айтган эди. Июнь ойи бошида президент армия ҳар куни 60 дан 100 гача аскарини йўқотиб, яна 500 га яқин аскарини яралаганини маълум қилган.

Уруш шароитида томонларнинг йўқотишлари ҳақидаги маълумотларни текшириш мумкин эмас.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия фуқаролари бир ойда банклардан 1,2 триллион рубль ечиб олишди  

2022-йил февраль ойида Россия фуқаролари банк ҳисоб рақамларидан 1,2 триллион рубль ечиб олишди.  Бу ҳақда Россия Марказий банкининг махсус ҳисоботида айтилади. Бу миқдор ...

Тив россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан йиқилиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида ОАВларда эълон қилинган хабар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) томонидан тасдиқланди. ...

Украинадаги урушда 25 минг 650 нафар рус аскари ҳалок бўлди

Украина Бош штабининг маълум қилишича, Россиянинг 25 650 аскари, 199 самолёти, 158 вертолёти ва 1145 танки йўқ қилинган. Украина Бош штаб бошқармаси Россия армиясининг ...