«Дўстлик» назорат-ўтказиш пункти аскарлари коррупцияда гумонланиб қўлга олинди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктининг уч нафар ҳарбий хизматчиси коррупцияда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Муасасанинг хабарига кўра, ҳудди мана шу далиллар асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир ходими

“Дўстлик” санитар карантин пунктининг собиқ раҳбари, коррупцияга алоқадор бўлган яна икки шахс қўлга олинди.

Улар “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункти орқали ўтаётган одамлардан мунтазам равишда пул ундиришда айбланмоқда. Гумонланувчилар Ўш шаҳар суди қарори билан 24-июнга қадар қамоққа олинди. Уларнинг адвокатлари ва яқинлари ҳозирча бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.

Ўш шаҳрининг яқинидаги “Дўстлик” Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган энг йирик назорат-ўтказиш пунктларидан биридир. Ҳар куни у ердан юзлаб одамлар ўтади.

2021-йилда Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистон билан чегарада ноқонуний текширувлар ва товламачиликка дучор бўлаётганини айтиб, президент Садир Жапаровга мурожаат йўллаган эди.

Кейинроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бир қатор юқори мартабали чегарачилар коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилган.

Ҳибсга олинганлар орасида Чегара хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари, Ўш вилояти бўйича бошлиғи, “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункти бошлиғи бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бобомурод абдуллаевнинг аҳволидан жиддий хавотирдамиз”

Ўзбекистонлик фаоллар МХХ ҳибсхонасида қийноқларга тутилгани айтилган журналист Бобомурод Абдуллаев аҳволидан хавотир билдириб чиқишди. Улар МХХ раиси Иноятов ишдан кетиши ...

Ўз уйида бегона журналист

Бугун пойтахтда яшаб келаётган вилоятликларнинг аксариятини прописка муаммоси қийнаб келади. Тушунганингиздай, мен ҳам ана шундай “бахтлилар” сафидаман. Қишлоқдан 2000 йилда ...

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Жиноий ишлар бўйича судида таниқли тадбиркор Жаҳонгир Умаровга нисбатан суд тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жаҳонгир Умаровнинг 80 ёшдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400