Фаровон ҳаёт кечиришни АҚШдан излаётган 15 мингга яқин муҳожир пиёда юришни бошлади

Мексиканинг Гватемала чегарасидан йўлга чиққан15 мингга яқин янги муҳожир карвони АҚШ чегарасига етиб бориш учун пиёда юришни бошлади.

Мексика матбуотидан ўрин олган хабарга кўра, Америка Қўшма Штатларига боришга ҳаракат қилган ноқонуний муҳожирлар, ўз мамлакатларидаги зўравонлик, ишсизлик ва қашшоқлик каби муаммолар туфайли яхшироқ ҳаёт қуриш учун йўлга чиқишган.

Асосан Марказий Америкалик бўлган 15 минг атрофидаги карвон хавфсизлик кучларининг тўсиқларига қарамай, 90 километр йўлни босиб, Мексиканинг Мапастепек шаҳрига етиб келди.

АҚШ чегарасини қандайдир йўл билан кесиб ўтмоқчи бўлган муҳожирлар қаттиқ чарчоқ, толиқиш ва ташналик туфайли Мапастепеда бир қанча муддат қолиши хабар қилинди.

Ўз мамлакатларидаги зўравонлик, ишсизлик ва қашшоқлик каби муаммолар туфайли яхши ҳаёт кечиришни АҚШдан излаётган ноқонуний муҳожирлар кўпинча одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг қўлига тушиб қолишади.

Кўп йиллардан буён Марказий Америка мамлакатларидан йўлга чиққан кўплаб ноқонуний муҳожирлар Гватемала ва Мексика орқали Қўшма Штатларга етиб боришга ҳаракат қилишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда юк машинадан 42 кишининг жасади топилди

Америка Қўшма Штатларидаги Техас штатининг Сан-Антонио шаҳрида юк машинасидан 42 кишининг жасади топилгани маълум қилинди. АҚШ оммавий ахборот воситаларидан ўрин олган ...

Венесуэла президенти мадуро эронда

 Эрон ва Венесуэла ўртасида 20 йиллик кенг қамровли ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Пойтахт Теҳронга ташриф буюрган Венесуэла президенти Николас Мадуро Садобод саройида ...

Мексикада «агата» довули 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Мексикада “Агата” довули оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 20 киши бедарак йўқолди. Тезлиги соатига 170 километрга етган кучли шамол туфайли кўплаб уйлар вайрон бўлган. Довул ...