Байден: «Зеленский бизнинг огоҳлантиришларимизга қулоқ солмади»

Украинанинг уруш бўйича ҳамкорлари ўртасидаги таранглик кучайди.

Россиянинг Украинага 24-февралда бошлаган ҳужумлари давом этаётганда, Вашингтон-Киев линиясида кескинлик яралмоқда. Қолаверса, бу қарама-қаршилик ўзаро айбловлар билан кучайиб бормоқда.

АҚШ президенти Жо Байденнинг Россиянинг уруш бошланишидан олдин ҳужумни режалаштиргани ҳақидаги разведка маълумотларини Киевга бергани ҳақидаги баёноти оловни ёқиб юборди.

Байден: «Украина президенти Владимир Зеленский бизнинг огоҳлантиришларимизни эшитишни истамади», деди . Бу баёнтотдан бир кун ўтгандан сўнг Киев ҳам сукут сақлаб қолмади.

Украина президентининг матбуот котиби Сергей Никифоров икки етакчи Россиядан келаётган таҳдид ҳақида бир неча бор телефон орқали гаплашганини эслатиб: «(Байденнинг) Зеленскийга қарши «эшитишини истамади» деган баёнотига аниқлик киритиш керак», деб айтди.

Зеленский Россиянинг ҳужуми туфайли АҚШдан профилактик санкцияларни талаб қилганини таъкидлаган Никифоров, «Бу ерда ҳақиқатан ҳам бизни ҳамкорлар эшитишни хоҳламаганини айтишимиз мумкин», -деди.

Зеленскийнинг маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳам АҚШнинг бу гапларини нотўғри эканини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дональд трампнинг биринчи рафиқаси ивана трамп вафот этди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси ва уч фарзанднинг онаси Ивана Трамп 73 ёшида Нью-Йоркдаги уйида вафот этди. Биринчи рафиқаси вафот этганини Truth ...

Трамп: путин ўзгарибди, мен уни украинага ҳужум қилади деб ўйламагандим

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага ҳужумидан ҳайратда эканлигини билдирди. У Россия президенти Путиннинг Украина чегарасига қўшинларини тўплашини ...

Ақш гипертовушли қуролини синовдан ўтказди

Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари овоз тезлигидан 5 баравар юқори гипер-қуролини синовдан ўтказганини эълон қилди. Ҳарбий ҳаво кучларидан берилган ёзма баёнотда, АҚШ ...