Шотландия мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёрлана бошлади

Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стёрджен Эдинбург сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бирлашган Қиролликдан мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёргарликни бошлаганини маълум қилди.

Шотланд ҳукуматининг расмий веб-сайтида 14-июнь куни «Қувватли, бахтли, адолатли: Нима учун Шотландия эмас?» деб номланган ҳужжат эълон қилинди. Унда давлатни мустақил равишда ташкил этиш режасини кўриб чиқилган. Ҳужжатнинг сарлавҳаларида Стёрджен «коронавирусдан, Брекзитдан Борис Жонсондан кейинги, ҳозирги давр янги Шотландияни қуришга» энг қулай бўлаётганини айтди.

 Янги бутун халқ сайловини ўтказишга Британия ҳукуматининг розилиги керак. Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ўзининг баёнотида, ҳозир референдум ҳақида гапириш ноўрин эканлигини маълум қилди.Аввалроқ у «Шотландиянинг бўлинишига йўл қўймасликка» ваъда берган ва бу масала 2014-йилда ҳал қилинганини айтган.

Саккиз йил олдин, Шотландиянинг мустақиллиги учун референдум ўтказилиб, унда халқнинг 55 фоизи қарши овоз берган. Ушбу референдум Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқмаган вақда бўлиб ўтган. Шотландия миллатчилари мана шу фикрга таяниб Брекзитдан кейинги мустақиллик референдумининг натижалари мутлақо бошқача бўлишини билдиришмоқда.

 Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни Брекзит деб аталади. Мамлакат бу жараённи деярли тўрт ёки беш йил давомида амалга ошириб, ушбу ташкилотдан 2020-йилда тўлиқ чиқиб кетди.

Шотландиянинг мустақиллиги тўғрисидаги дастлабки оммавий сўровномалар уни қўллаганлар билан қаршиларнинг фикри бир ҳил эканини кўрсатди. The Scotsman нашри маълум қилганидек, янги референдум ўтказиш сўровномасида иштирок этганларнинг учдан бир қисми гина қўллаб-қувватланганлигини тасдиқлади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургдаги жанжалда уч ўзбек яраланди, улардан бирининг аҳволи оғир

Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йилнинг 16 август куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманида содир бўлган бир гуруҳ шахслар муштлашуви натижасида 3 ...

Қодировчилар болаларни ўзлари учун дуо қилишга мажбурлади

Чеченистон ҳукумати мактабгача ёшдаги болаларга уч рангли кийим кийдириб Россия байроғини шакллантирди, сўнгра Грознийдаги марказий масжидга йиғиб, Украинада жанг қилаётган ...

Россия депутати делягин озарбайжонга ядровий зарба беришни таклиф қилмоқда

Давлат думаси депутати Михаил Делягин “Россия 24” телеканалининг «60 минут» дастурида Озарбайжонни Тоғли Қорабоғдаги ҳаракатлари учун жазолашга чақирди. У ижтимоий ...